UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 ноя 11:01
Янгиликлар

Теннис

Янник Синнер vs Карлос Алькарас: 5 млн. доллар учун кечган ATP Якуний турнирида ким чемпион бўлди?

Дунёнинг биринчи ва иккинчи ракеткалари — испаниялик Карлос Алькарас ҳамда италиялик Янник Синнер Турин шаҳрида якунига етган ATP Finals бош соврини учун кортга чиқди.

Икки соату 4 дақиқа давом этган финал баҳсида Янник Синнер ўз ватандошлари олқиши кўмагида рейтинг пешқадамини Карлос Алькарасни мағлубиятга учратди - 7/6(4), 7/5. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида ҳамон Карлос катта фарқ билан олдинда бормоқда - 10:6. 


Финал статистикаси:

Янник Синнер — 8 та эйс, 5 та қўшхато, 2 та брейк

Карлос Алькарас — 5 та эйс, қўшхато йўқ, 1 та брейк


Туриндаги соврин Янник учун мавсумдаги олтинчи, фаолиятидаги 24-титул бўлди. У бу йилги мавсумда Париж, Пекин, Вена, шунингдек, "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон ва Australian Open турнирларида ҳам бош совринга эга чиққанди.

Янник Синнер Якуний ATP турниридаги чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш баробарида 1500 рейтинг очкоси ҳамда 5 миллион 71 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пулини қўлга киритди. Бу ATP тарихидаги рекорд мукофот пули ҳисобланади. Профессионал теннисдаги рекорд аёллар теннисига тегишли. Бир ҳафта аввал қозоғистонлик Елена Рибакина Якуний WTA турниридаги чемпионлиги ортидан 5 млн 235 минг доллар ишлаб олганди. 

Финалчи Карлос Алькарас эса 1000 рейтинг очкоси ҳамда 2 млн 704 минг доллар мукофот пулига эга чиқди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг