UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 май 15:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади

Кеча Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида катта профессионал бокс турнири бўлиб ўтганди.

Оқшомнинг марказий жанги супероғир вазн тоифасида эндиликда собиқ WBC чемпиони, британиялик Тайсон Фьюри ҳамда қолган барча камарлар соҳиби, украиналик Александр Усик ўртасида ўтказилиб, унда Усик ҳакамларнинг айри (115-112, 114-113,113-114) қарори билан ғалаба қозонган эди. 

Қизиқ жиҳати шундаки, Александр Усик мутлақ жаҳон чемпиони мақомида бор йўғи икки ҳафтагина бўлар экан. Боиси, IBF ташкилоти уни чемпионлик камаридан маҳрум қилади. Аслида Усик IBF камарини мажбурий даъвогардан ҳимоя қилиши керак эди. Шартномада Тайсон Фьюри реванш жанги ўтказиш мажбурияти бор. Александр кейинги жангини айнан Фьюрига қарши ўтказади. Бу ҳолатда IBF чемпионлик камари вакант қолади.    

Айни пайтда украиналик боксчи IBF, WBA, WBO, WBC ҳамда иккинчи даражали ҳисобланган IBO чемпионлик камарлари соҳиби бўлиб турибди. Усик ҳаваскор боксда Лондон-2012 Олимпиадаси, проф боксда эса 2018-2019 йилларда биринчи оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони бўлган. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг