UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 мар 08:25
Янгиликлар

Футбол

Златан Ибрагимович 41 ёшида терма жамоага чақирилгани муносабат билдирди

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович миллий термадан чақирув олгани ҳақида гапирди.

Футболчи ҳали ҳамон фаолиятини якунлаш ниятида эмас.

- Кетиш шунчаки осон бўлмайди. Аммо мен учун бу якун эмас.

Мен бу ерда фарқни кўрсатиш учун юрганим йўқ. Ёшим ҳақида гапиришни истамайман. Мени тугаган деяётганлар учун ҳали исботлашни истаётган нарсалар бор. Улар ҳулосаси хато эканлигини кўрсатмоқчиман.

Сўнгги 14 ой мобайнида 3 та жарроҳлик амалиётини ўтказдим. Ҳолатим умуман яхшиланмаган вақтлар ҳам бўлди. Кўзим фақат қоронғуликни кўрди, йўл охиридаги ёруғлик йўқ эди. Секин-секин тиззам яхшиланиб борди.

- Таслим бўлиш ҳақида ўйламадингизми?

- Йўқ, ҳеч қачон таслим бўлмайман. Бу менга адреналин беради. Хатто журналистлар ҳам мени эгоистликда айблайди, бироқ мен ундай эмасман. Аксинча Сизлар менга ёрдам бердингиз ва бу давом этади. Ич-ичимдан менга шубха кўзи билан қараётганларга хато қилганлигини кўрсата оламан.

А Серияда гол урган энг қари футболчи бўлганим борасида кўплаб табриклар олдим. Лекин менга ёшга аталган рекордлар керак эмас. Қандай бўлсам, шундай бўлиб қоламан. Бироқ ёшим бўйича саволлар бир умр берилаверилади.

- 41 ёшда термадасиз, демак, саволлар табиий.

- Кеча жамоавий кечки овқатда йигитларга шундай дедим: "Менимча, Сизлар мени ахмоқ деб, бу ёшда бу ерда нима қилаяпти деб ўйлаяпсизлар. Бироқ ҳали вақтлар ўтиб, Сиз ҳам футболни якунлаш ёшига келганида тиззангиз қалтирашни бошлайди ва тугатиг қўрқинчли ҳолатга айланади. Демак, ҳозирги ҳаётингиздан завқ олинг, - деди Ибрагимович.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг