UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

26 май 13:20
Янгиликлар

Хоккей

АҚШ хоккей терма жамоаси 65 йилдан кейин яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида

Швеция ҳамда Данияда 16 кун давом этган хоккей бўйича эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг элита дивизионидан ўрин олган беллашувлар ниҳоясига етди.

Мусобақанинг финал учрашувида АҚШ терма жамоаси Швейцарияга қарши музга чиқиб, Тейж Томпсоннинг овертаймда киритган шайбаси эвазига ғалаба қозонди.

Бу америкаликларнинг 65 йиллик танаффусдан кейин қўлга киритган илк Жаҳон чемпионлигига айланди. Швейцария терма жамоаси эса кетма-кет иккинчи маротаба элита дивизион финалида мағлуб бўлди.

Қайд этиш жоиз, АҚШ термаси мусобақада энг ёш таркиб билан қатнашди. Уларнинг таркибида тўрт нафар университет талабалари ҳам мавжуд эди. Финал ўйини Швейцария сардори Андреас Амбюль учун фаолиятидаги сўнгги ўйин бўлди. Амбюль Жаҳон чемпионатларининг рекордчиси ҳисобланади. У фаолияти давомида жами 20 та дунё биринчилигида иштирок этиб, 151 та ўйинда музга чиққан.

Учинчи ўрин учун кечган беллашувда Швеция Данияни 6:2 ҳисобида ишончли тарзда енгди.

Жаҳон чемпионати-2025нинг якуний турнир жадвали: 

1. АҚШ

2. Швейцария

3. Швеция

4. Дания

5. Канада

6. Чехия

7. Финляндия

8. Австрия

9. Германия

10. Латвия

11. Словакия

12. Норвегия

13. Словения

14. Венгрия

15. Қозоғистон

16. Франция.

Кейинги Жаҳон чемпионатининг элит дивизион баҳслари энди 2026 йилнинг 15-31 май кунлари Швейцарияда бўлиб ўтади. Қуйига тушган Қозоғистон ва Франциянинг ўрнини турнирда Италия ва Буюк Британия терма жамоалари эгаллайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг