18 ноя 14:40
Янгиликлар
100 миллион долларлик чекни олгандан сўнг нималар қилиш мумкин? (Конор МакГрегор ҳақида)
Тўқнашув 600 миллион АҚШ долларидан ортиқ пул тўплади.
Ирландиялик спортчи ушбу жангдан 100 миллион доллардан ортиқ пул ишлаб олди. Хўш, Конор ушбу йил жангидан сўнг нималар қиляпти?
Албатта пулларни совуряпти
Спорт тарихидаги энг катта чекларни қўлга киритгандан сўнг сиз нима қилардингиз? Қаҳрамонимиз шунча пул ишлаб олганидан сўнг уларни маишатга ишлатишни бошлаб юборди. У Ибицага бориб, дўстининг тўйида иштирок этди, турли оқшомларга қимматбахо сигаретларни чакиб турганини кўриш мумкин эди, ундан ташқари Ўртаер денгизидаги яхтада дам олди.
Ҳордиқ чиқариш чоғида россиялик миллиардер Андрей Мельниченконинг 143 метрли яхтаси унинг эътиборини тортди. Ушбу "тойчоқ"нинг нархи 360 миллион доллар туради.
"Дунёдаги энг қиммат яхта. Унга россиялик миллиардер эгалик қилади. Ақл бовар қилмайди. Бу нарса менинг кўзларимни очди. Мен ҳалиям бой эмасман деб ўйлаб қолдим. Бу нарса менга мотивация бағишлаяпти", - дея ўз таассуротлари билан ўртоқлашди Конор.
Ўтган йили МакГрегор дунёнинг энг кўп пул топувчи спортчилари рўйхатида Криштиану Роналдуни ортда қолдиришга ваъда берганди. У ўз ваъдасини бажара олди. Конорнинг навбатдаги мақсади ушбу рўйхатда биринчи ўринга чиқиб олиш. Костюмлар ишлаб чиқариш, McGregor Entertainment номли виски, шунингдек PPV лардан тушадиган даромад ва ҳомийлар бу нарсанинг ҳақиқатга яқин эканлигидан дарак бермоқда.
Ўғлини қасрда чўқинтирди
Конор ярим ёш ўғли Жекнинг чўқинтириш маросимига Дублиндаги ўрта асрда қурилган Луттреллстоун қасрини ижарага олди. Саройнинг атрофида аттракционлар парки ва ҳайвонот боғи бор. Маросимга МакГрегорлар оиласининг юзга яқин қариндоши ва яқин дўстлари ташриф буюрди.
Ўзи ҳақидаги фильм премьераси
Ёзда Голливуддаги йирик киностудиялардан бири Universal Pictures МакГрегорга аталган ҳужжатли фильм тизерини тақдим этди. У ерда жангчининг спортга кириб келишидан тортиб, Мэйвезерга қарши жанггача бўлган воқеалар кўрсатилади. Суратга олиш ишларида Ди Девлин, UFC Президенти Дана Уайт, Арнольд Шварцнеггер ва Жозе Алдо каби инсонлар қатнашган. Ноябрь ойида эса фильм премьераси бўлиб ўтди.
Рефери билан жанжаллашди
Артём Лобов - МакГрегорнинг дўсти ва спарринг ҳамкори. Конор россиялик спортчининг UFCга кириши учун кўп иш қилган. Лобовнинг АҚШ ваикли Андре Филига қарши жангида у мухлислар учун мўлжалланган жойидан туриб, мунтазам равишда Артёмга кўрсатмалар беришга ҳаракат қилади. Жанг рефериси Марк Годдард эса унга жанг қоидаларини бузаётганлиги ҳақида огоҳлантириш бериш учун, тўқнашувни тўхтатади.
"Мен Лобов бурчакдан кўрсатмалар олаётгани учун жангга аралашдим. Бу тақиқланади. Агар Конор унга жангни муддатидан олдин якунлашга олиб келувчи қандайдир кўрсатма берганидачи? Ундан ташқари у жанг вақтида октагон атрофида бемалол юрди. Бу адолатдан эмас ва тақиқланади", - деганди Годдард.
МакГрегор ва Годдард ўртасидаги жанжал орадан уч ҳафта ўтиб "Bellator 187" турнирида такрорланди. Бу сафар МакГрегор дўсти Чарли Уорднинг ғалабасидан сўнг рингга югуриб чиқди ва дўстини ғалаба билан табриклай бошлади. Бу эса "жанг якунланганини эълон қилмаган ва шунчаки спортчи жангни давом эттира олиш-олмаслигини текширган" рефери Годдардга ёқмади.
Бу эса МакГрегорга ёқмади ва ҳакамни туртиб юборди. Маркнинг фейсбукда ёзишича Конор уни Бирмингемдан топишга ваъда берган.
Навбатдаги рақибини кутяпти/танлаяпти
Бир неча йил олдин МакГрегор UFCда улушга эга бўлиш истагини билдирганида бу нарса ғалати кўриниши мумкин эди. Лекин, бугунги кунда Конор ташкилотда қандай обрўга эга эканлигини промоушен предиденти Дана Уайт ҳам тан олади.
Мэйвезерга қарши жангдан кейин ОАВда унинг навбатдаги жанги кимга қарши бўлиши ҳақида кўп хабарлар чиқди. Улар орасида қуйидаги вариантларни кўриш мумкин эди: Тони Фергюсонга қарши ҳимоя жанги, россиялик Хабиб Нурмагомедовга қарши тўқнашув, Поль Малиньяжига қарши бокс жанги, ММА қоидалари бўйича Флойд Мэйвезерга қарши жанг. У ўз интервьюларидан бирида аралаш қоидалар жангларидаги фаолиятини давом эттириш ёки эттирмаслик ҳақида ўйлаётгани ҳақида гапирди.
Унга жанг ўтказишни таклиф қилиб чиққанлар ичида кутилмаган инсонлар ҳам бўлди. Масалан, сузиш бўйича Олимпиада чемпиони Майкл Фелпс унга 50 метрлик "фора" билан сузишишни таклиф қилди. 44 ёшли собиқ чемпиони Оскар де ла Хойя эса фаолиятини қайта тиклаб, Конорни икки раунд ичида нокаут қилмоқчи эканлигини айтди.
Воқеалар ривожи шуни кўрсатмоқдики, у ММАга қайтади. Бироқ, унинг қачон жанг ўтказиши ҳозирча номаълум.
sports.ru сайти асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади
Фикрлар