30 сен 13:58
Янгиликлар
Теннис
Tashkent Open-2017 турнири ғолибаси аниқланди
Пойтахтимизда теннис бўйича аёллар ўртасидаги WTA таснифига кирувчи Tashkent Open мусобақаси якунига етиб боряпти.
Соврин жамғармаси 250 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнирга Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортлари мезбонлик қиляпти. Ҳозиргина яккалик баҳсларидаги ғолиба номи маълум бўлди.
Ҳал қилувчи финал учрашувида венгриялик Тимеа Бабош ҳамда украиналик Катерина Бондаренко ўзаро тўқнаш келишди. Бир соату 26 дақиқа давом этган баҳсда Катерина 6:4, 6:4 ҳисобида ғалаба қозониб, бош мукофот соҳибасига айланди.
Ушбу муваффақиятли иштирок дунёнинг 31 ёшли 133‑ракеткасига 43 000 доллар мукофот пули ҳамда 280 рейтинг очкосини тақдим этди. 24 ёшли Бабош WTA рейтингида 52-ўринни эгаллаб турибди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар