UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0 18:49Болаларга қувонч улашган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:18Махачев: "Баъзиларга "Оғайни, машғулот ўрнига бориб ишла" дегинг келади" 0 17:54Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин" 0 17:28Шакира ва Burna Boy очилиш маросимида ЖЧ-2026 мадҳиясини ижро этади 0 16:53Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўртасида трилогия ўтказилади 0 16:25Аниш Гири Синдаровнинг Бибисара билан муносабати тўғрисида ҳазиломуз пост жойлади 0 15:50Дмитрий Бивол P4P рейтингида Топ-10`га қайтди 0 15:14Бельгия терма жамоаси бош мураббийи: "Биз аутсайдермиз" 0 14:44Тожикистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров билан бир кардда октагонга чиқади 0 14:01Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги илк жангини мағлубиятсиз боксчига қарши ўтказади 0 13:33Камончиларимиз Анталиядаги Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 12:54"Манчестер Сити" "Реал"га 90 миллион евро беришга тайёр 0 12:27Makarska Open. Тимофеева икки ғалаба эвазига 1/4 финалга чиқди 0 12:03Ислам Махачев: "Онам ММАдаги фаолиятимни якунлашимни хоҳлаяпти. Ҳаммаси тамом, шекилли" 0

09 окт 17:36
Янгиликлар

Бокс/ММА

ММА мухлиси томошага борди ва жангда қатнашиб, уйга чемпионлик камари билан қайтди

22 ёшли бразилиялик Луис Фелипе Альвим аралаш қоидалар жангига мухлис сифатида ташриф буюрганди.


Аммо, ўша жанг оқшомида у Juiz de Fora Fight промоушенининг чемпионлик жангида қатнашиб, ғалаба қозонди.



Барчаси шундан бошланди: аввалига чемпионлик учун жанг Карлос Эуардо Руфино ва Клаудине Каллар ўртасида бўлиб ўтиши лозим эди. Жангдан бир кун олдин бўлиб ўтган вазн ўлчаш маросимида Руфино ортиқча вазн сабабли белгиланган вазн чегарасини бажара олмади. Калл рақиби билан жанг қилишга тайёр эди. Лекин, нима учундир жанг бошланишига бир неча дақиқа қолганида у фикридан қайтди ва жанг қилишни истамади.

Жангга томошабин сифатида ташриф буюрган Альвим эса кутилмаганда спортчиларнинг кийиниш хонасига кириб, Руфинонинг ўрнига жанг қилмоқчи эканини маълум қилди.

Бунгача Альвим ММА қоидалари бўйича умуман жанг қилмаганди. У бунгача тайбоксда 15 та жанг ўтказган ва бразилча жуи-житцу билан шуғулланиб юрганди.

Луис Фелипенинг дебют жангини 1500 мухлис томоша қилди. Альвим рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учрата олди.

Ҳозирча, унинг жанг олдидан махсус текширувдан ўтказилгани ёки қандай қилиб рухсат олгани ҳақида маълумотлар йўқ.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг