UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

17 дек 18:30
Янгиликлар

Футбол

Лазизбек Мирзаев "Леганес"га ўтдими ёки "Леганес Б"?

Хабарингиз бор, ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Лазизбек Мирзаев Испаниянинг "Леганес" клубига кўчиб ўтди.

Куни кеча футболчи янги клуби ихтиёрига бориб қўшилди. Кўпчиликда Мирзаев "Леганес Б"га ўтдими деган саволлар пайдо бўлмоқда. Биз футболчининг ҳуқуқини ҳимоя қилувчи "Football Group" агентлигига шу савол билан юзландик.

"Лазизбек Мирзаев Испаниянинг "Леганес" клуби билан шартнома тузган. Шартномада "Леганес Б" "Леганес С" деган нарсалар йўқ, футболчи "Леганес" клубига тегишли. 18 ёшли футболчи дастлабки ойларни "Леганес"нинг U-19 жамоаси таркибида ўтказади. Бу ёш футолчиларнинг клубга мослашиши учун жуда ҳам зарур. Мирзаев 18 ёшида дарҳол Ла лигада ўйнаб кетмаслигини кўпчилик яхши тушуниб турибди. Клуб мураббийлари жамоага келган бразилиялик ёки аргентиналик футболчиларни ҳам дастлаб ёшлар жамоаларида майдонга туширишади, шундан кейин асосий жамоага қўшишади.

"Леганес Б" Испания тўртинчи лигасида иштирок этади ва бу жамоа савияси "Леганес" U-19'дан пастроқ. Сабаби U-19 жамоаси "Реал", "Барселона" ва "Атлетико" каби клубларнинг U-19 жамоаларига қарши ўйнайди. Яъни савия 4-лигадан анча баланд. Бундан ташқари Мирзаев Ўзбекистон U-20 терма жамоаси сафида Осиё кубогида иштирок этиши керак. Шу сабаб ҳам футболчи ҳар ҳафта тўлақонли ўйин амалиётига эга бўлиши жуда ҳам зарур", - деб жавоб берди "Football Group" агентлиги ходими.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг