UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02"Ким бундай қилган?" Теренс Кроуфорд P4P рейтингидаги ўрнидан норози 0 18:39Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди 0 18:17"Ва-банкка бораман". Топурия Оливейрани қандай қилиб финиш қилмоқчи эканлигини айтди 0 17:51TUF 33 шоусида Фурқатбек Ёқубовни мағлуб этган Алиби Идрис ҳамюртимизга мурожаат қилди + ВИДЕО 0 17:30Топурия Оливейрани биринчи раундда нокаут қилмоқчи бўлмоқда. Чарльз эса бунга муносабат билдирди 0 17:07Гарет Саутгейт энди рицар! 0 16:46Умар Кремлёв: "IBA'нинг стратегик мақсади Россияни дунё бокс майдонига айлантириш" 0 16:25Истборн (WTA). Остапенко, Радукануда ғалаба, Кенин ютқазди ва бошқа натижалар 0 16:04UzChess Cup. Ниғматов пешқадам, Абдусатторовга таъқибчилар етиб олишди, 7-тур жуфтликлари ва турнир жадваллари билан танишинг 0 15:43Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади? 0 15:22Спорт вазири Олимпия ва паралимпия шон шуҳрати музейида ёшлар билан учрашди 0 15:01Камарга яқин турган Муҳаммад Шеховнинг навбатдаги жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 14:40UzChess Cup. Нодирбеклар баҳсда кутилмаган натижа, Синдаров Аржунга қарши, 6-турнинг барча натижалари битта хабарда 0 14:19"Барселона" "Камп Ноу"га қайтадиган кунни эълон қилди 0 13:58Ига Cвёнтек фаолиятидаги 300-ғалабасига эришди 0

20 июн 18:32
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий баҳсларида медаль учун курашадиганлар маълум, Японияда мағлубият

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий баҳсларида саралаш беллашувлари якунланди.

Саралашнинг илк босқичида Туркманистон терма жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этган дзюдочиларимиз 1/4 финалда Японияга қарши баҳс олиб боришди. Умида Ниғматова Мао Араини, Нурбек Муртазоев Гоки Тажимани мағлубиятга учратиб, терма жамоамизни 2:0 ҳисобида олдинга олиб чиқишди. Афсуски, дзюдо ватани вакиллари камбэк амалга ошириб, кетма-кет 4 та беллашувни ўз фойдаларига ҳал қилишди. 

Япония ярим финалга йўл олди, Ўзбекситон эса бронза медали учун курашни давом эттириш ҳуқуқига эга бўлди. Лекин медаль илинжидаги сўнгги уриниш ҳам омадсиз якун топди. Италия терма жамоаси муросасиз кечган баҳсда 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, кичик финалга чиқди. 

Бироз кутилмаганда Япония терма жамоаси 1/2 финалда Грузияга 2:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Иккинчи 1/2 финалда Корея Республикаси терма жамоаси Германия дзюдочиларига ҳеч қандай имконият қолдирмади - 4:0. Энди кечки дастурда бронза медаллари учун  Италия - Германия, Бразилия - Япония жуфтликлари ўзаро баҳс олиб боради. Чемпионлик масаласи Грузия ва Корея Республикаси терма жамоалари баҳсида ҳал бўлади.      

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг