UZ

Сўнгги янгиликлар

23:38Чемпионлар лигаси. "Реал" Қозоғистонда йирик ғалабага эришди 0 18:10"Матчмейкерлар ўрнида бўлганимда шундай қилган бўлардим". Порье Царукян учун рақиб ким бўлиши кераклигини айтди 0 17:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда 0 17:24Дастин Порье жангга тайёрлигини ва рақиб кимлигини айтди 0 17:01UFC рейтинги янгиланди: Улберг ўрнида қолди, Доминик Рейес пастлади 0 16:39"UFC'да ҳар доим доғистонлик чемпион бўлади" - Анкалаев 0 16:16Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади 0 15:53Аспиналл Анкалаев - Перейра жангига тахмин билдирди 0 15:30Тадей Погачар кетма-кет иккинчи марта ЖЧ ғолибига айланди 0 15:09"У буни яширишга уриниб кўрди". Анкалаев Перейра биринчи жангда қўрққанини айтди 0 14:45"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади 0 14:24Кроуфордга ютқазган Сауль Альварес операция бўлди 0 14:03Хотамбек Бойназаров октябрь ойида UFC'да жанг қилиши мумкин 0 13:42Учта ёш тоифасида Жаҳон чемпиони Айтжан Халмахановга Президент совғаси — уч хонали уй берилди + ФОТО 0 13:21Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин 0

25 июн 15:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Камарга яқин турган Муҳаммад Шеховнинг навбатдаги жанги тасдиқланди + ПОСТЕР

Бухоролик чарм қўлқоп устамиз WBA рейтинги иккинчи ўрни учун кечадиган енгилмас нокаутчига қарри рингга кўтарилади.

Боксчимиз 5 июль куни Россиялик Екатеринбург шаҳрида RCC Boxing Promotions компанияси томонидан ташкил этиладиган проф бокс оқшомида аргентиналик Родриго Руизга қарши жанг ўтказади. Ғалаба қозонадиган боксчи иккинчи энг енгил вазн (55,3 кг) тоифаси WBA рейтингида иккинчи ўринга кўтарилиб олади. 

Муҳаммад Шехов (16-0-1, 4 KOs)нинг рақиби  Родриго Фабиан Руиз (22-0, 16 KOs) проф фаолияти давомида ҳали мағлубият ва дуранг қайд этмаган. Ғалабали якунланган 22 та жангининг 16 тасини муддатидан аввал ўз фойдасига ҳал қилган. Дмитрий Биволни дўсти ва жамоадоши бўлган Шехов ҳам ҳали мағлубиятга учрамаган. У WBO ва WBA йўналишлари рейтингида Топ-10`таликда бормоқда. 

Шунингдек, Муҳаммад IBF Inter-Continental камари соҳиби ҳам ҳисобланади. Бу камарни у ўтган йилнинг сентябрь ойида Челябинск шаҳрида ўтган RCC Boxing Promotions шоуси доирасида қўлга киритганди. Яқинда Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтган бокс турнирида эса лотинамерикалик даъвогар Орландо Моралесни мағлубиятга учратган эди.  

Қизиғи, бу вазнда Муроджон Аҳмадалиев мутлақ жаҳон чемпионлиги учун ҳаракат қилмоқда ва бу орзусига 14 сентябрь куни эришиши мумкин. Аргентиналик Родриго Фабиан Руиз WBA ва IBF йўналишлари рейтингида Топ-15`дан жой олган. Руиз 10 маротаба Жанубий Америка қитъаси чемпионлигини ҳимоя қилган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг