UZ

Сўнгги янгиликлар

20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0 18:23Туркия клуби россиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олмоқдa 0 17:54Сехудо Махачевни ММА тарихидаги энг буюк жангчи деб ҳисобламайди 0 17:27Холмурод Нурматов ҳам Mangu MMA Лигаси билан шартнома имзолади (ВИДЕО) 0 17:02Топуриянинг жамоаси Илия UFC`даги навбатдаги жангини қачон ўтказишини маълум қилди 0 16:31"Милан" Бельгия терма жамоаси аъзосини 50 млн еврога сотиб олишга яқин 0 15:59Ислам Махачев: "Доғистонликлар ҳеч қачон бир-бири билан жанг қилмайди" 0 15:26Царукян Маурисио Руффига қарши жанг олдидан ўз лақабини ўзгартирди + ФОТО 0 14:59ИНТЕРВЬЮ. Масхарабозлардан чарчаган, 6 та UFC турнирида ишлаган таниқли ММА мураббийи Жасур Алижонов билан жонли интервью 0 14:28ESPN АПЛнинг энг яхши футболчилари рўйхатини тузиб чиқди 0 13:58Конор Махачевдан енгилган ватандоши Гэррига юзланди 0 13:27Махачев Холлоуэйга жавоб қайтарди: "Буни сен тушунишинг қийин" 0 12:54Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0

25 июн 17:07
Янгиликлар

Футбол

Гарет Саутгейт энди рицар!

Теглар :  Гарет Саутгейт
Гарет Саутгейт рицар унвонига муносиб кўрилди.

Англия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Янгил Йил арафасида Буюк Британия қироли Карл III томонидан тасдиқланган мукофотланганлар рўйхатига киритилган эди. 54 ёшли мутахассис бугун расман унвонга эга бўлди – Виндзор қасрида унинг елкасига шамширни Шаҳзода Уильям тутди.

Саутгейт рицар унвонига эга Англия терма жамоаси мураббийларидан тўртинчиси бўлди. Бундан аввал Уолтер Уинтерботтом, Альф Рамси ва Бобби Робсон бу унвонга сазовор бўлишган. Гарет Англия терма жамоасини 8 йил давомида бошқарди. Евро-2024да инглизлар 2-ўринни эгаллаганидан сўнг у истеъфога чиқди.  

Унинг раҳбарлигида жамоа 2018 йилги Россиядаги ЖЧда 4-ўринни эгаллади, шунингдек, икки марта Европа чемпионати финалига чиқди. Инглизлар Саутгейт бошқарувида 102 ўйинда  61 ғалабага эришишди, 24 та дуранг қайд этишди ва 17 марта мағлубиятга учрашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг