UZ

Сўнгги янгиликлар

21:17Навбаҳор Ҳамидова проф боксда ғалабали дебют қилди 0 17:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда 0 17:17Менежер: "Усик истаган вақтида ва истаган рақибга қарши жанг қилади" 0 16:39"Топурия учта тоифада чемпион бўла олиши мумкин" - UFC собиқ жангчиси 0 16:16Жейк Пол "Жағим синган, аммо миям жойида" 0 15:40City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди 0 15:17Наоя Иноуэ ва Пикассо ўзаро жанг олдидан тарозига чиқди 0 14:53Деонтей Уайлдер: "Шубҳасиз, у билан жанг қиламан" 0 14:3216 йил қамоқда ўтирган 52 ёшли боксчи фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди 0 14:11Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди 0 13:50Шон О`Мэлли: "Шуга Оқ уйда Янга, Америка эса Россияга қарши! Бу мантиқан тўғри" 0 13:29Икки грузин Мадридда учрашиб қолди + ФОТО 0 13:08Энтони Жошуа Жейк Пол билан жангдан сўнг мухлисларга мурожаат қилди 0 12:47"Реал" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр 0 12:26Бен Аскрен: "Усман Махачев билан жангга лойиқ эмас!" 0

26 дек 11:02
Янгиликлар

Тадбирлар

Бугун "Миллий спорт мукофоти-2025" тақдирлаш маросими ўтказилади. Кимлар энг яхши бўлиши мумкин?

Бугун соат 18:30 да пойтахтимиздаги JW Marriot ресторанида "Миллий спорт мукофоти-2025" ғобиларини тақдирлаш маросими ташкил этилади.

Унда бир нечта номинация бўйича ғолиблар тақдирланади. Якунига етиб бораётган йил давомида ўзбекистонлик спортчилар жаҳон ва Осиё чемпионатлари, шунингдек, комплекс мусобақаларда иштирок этишди.

Шундан келиб чиқиб, 2025 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши эркак спортчиси деб топилиши мумкин бўлган номзодлар сони ҳам етарлича. 

Хусусан, 24 йиллик танаффусдан кейин катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг юнон-рум кураш баҳсларида Ўзбекистонга олтин медални тақдим этган 19 ёшли Айтжан Халмаханов, дунё биринчилиги ва Ислом Бирдамлиги ўйинларида муваффақиятли иштирок этган оғир атлетикачимиз Акбар Жўраев, боксдаги "гегемонлик"ни Ливерпулдаги World Boxing Жаҳон чемпионатида ҳам давом эттирган Абдумалик Халоков, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, шунингдек, таэквондо WT бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медалга эга чиққан иккинчи ўзбекистонлик эркак спортчига айланган Нажмиддин Қосимхожиев шулар жумласидан. 

Юқорида тилга олинган спортчиларимизнинг номзодлари МОҚ томонидан расман эълон қилинмаган бўлса-да, тахминимизча улардан бири энг яхши деб топилади. Бу рўйхат янада кенгроқ бўлиши ҳам мумкин.

Аёл спортчиларимиз орасидан эса каратэ бўйича илк ўзбекистонлик Жаҳон чемпионига айланган Гулшан Алимардонованинг 2025 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши аёл спортчиси бўлиш имконияти анча юқори. Фаолияти давомида учинчи маротаба Жаҳон чемпионати шоҳсупасига кўтарилган Светлана Осипова, Ислом бирдамлиги ўйинларида муваффақиятли чиқиш қилган Актенге Кеунимжаева номзодларини бу борада тахмин қилиш мумкин.

Демак, бугун Ўзбекистоннинг 2025 йилдаги энг яхшиларини билиб оламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг