22 сен 12:05
Янгиликлар
Осиё ўйинларининг учинчи кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН
Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган натижалар билан онлайн равишда танишиб боришингиз мумкин.
11:55. Ушу (нанцюан-нандао). Дарья Латишева кумуш медалга сазовор бўлди.
11:50. Футболчиларимиз Вьетнамни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди ва 100 фоизлик натижа билан чорак финалга йўл олишди.
11:43. Каратэчимиз Севинч Раҳимова бронза учун баҳсда қозоғистонлик рақибасига ютқазди.
11:40. Радмир Семенеев хитойлик рақибни 14:13 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финал иштирокчисига айланди.
11:25. Қиличбозлик. Даниил Кравцов хитойлик рақибини 15:12 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.
11:10. Соҳил волейболи. Эркаклар терма жамоамиз Қозоғистонни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
11:00. Қиличбозлик. Шпагачи қизларимиз Дилназ Муртазаева ва Малика Ҳакимова саралашни муваффақиятли ўтказган бўлсада, плей-оффнинг илк босқичидаёқ ютқазишди.
10:45. Қиличбоз (рапира) Даниил Кравцов эса 1/32 финалда Гонконг вакили, икки карра Олимпиада чемпиони Чён Ка Лонгни мағлуб этди.
10:30. Қиличбозлик. Рапирачи Радмир Семнеев 1/32 финалда Сингапур вакилини маҳлубиятга учратди.
10:20. ММА. Фирдавс Атамуратов финалда тожикистонлик рақибга ютқазди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
10:00. Футболчиларимиз Вьетнам терма жамоаси билан ўйинни бошлашди.
9:45. Каратэчимиз Севинч Раҳимова чорак финалда ютқазди. Аммо унда бронза учун имконият бор. Ўтиш босқичида қувайтлик рақибини мағлуб этган Раҳимова бронза учун қозоғистонлик рақибга қарши баҳс олиб боради.
9:30. Ушучиларимиз биринчи чиқишни медалсиз тугатишди. Дарья Латишевада аламли 4-ўрин. Дуйшабоев эса 16-ўрин билан якунлади. Иккинчи йўналишда уларда медаль учун имкон бор.
9:15. Стол тенниси. Қизларимиз Қозоғистонни 3:2 ҳисобида мағлуб этишди.
9:00. Ўқ отиш. Микс баҳсларида Жавоҳир Соҳибов ва Мухтасар Тохирова 8-натижани қайд этди.
8:05. Чим устида хоккей. Эркаклар терма жамоамиз Покистонга 1:5 ҳисобида ютқазди.
8:00. Велоспорт. Кускова, Абдуллаева ва Қозиева шоссе баҳсларини медалсиз тугатишди. Энди яхши натижамиз - Кусковада. 6-ўрин.
7:40. Киберспорт. Ўзбекистон - Ҳиндистон футбол ўйини 0:0 ҳисобида якунланди.
22 сентябрь куни мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг:
(Тошкент вақти билан)
Киберспорт, футбол - 5:00 - Ҳиндистон - Ўзбекистон
Ушу, нанцюан-нандао финаллар - 5:00 - Диёрбек Дуйшабоев
Велоспорт, шоссе, финал - 5:00 - Нафосат Қозиева
Велоспорт, шоссе, финал - 5:00 - Шахноза Абдуллаева
Велоспорт, шоссе, финал - 5:00 - Янина Кускова
Ўқ отиш, 10 метр, микс, саралаш ва финал - 5:00 Ўзбекистон
Чим устида хоккей, эркаклар, гуруҳ босқичи - 5:00 - Покистон - Ўзбекистон
Ушу, нанцюан-нандао финаллар - 6:00 - Дарья Латишева
Қиличбозлик, саралаш ва финал - 6:00 - Даниил Кравцов, Радмир Семёнов, Дилназ Муртазаева, Малика Ҳакимова
Ўқ отиш, скет - 6:00 - Руслан Утаганов
Ўқ отиш, скет - 6:00 - Бекзод Абдураҳимов
Ўқ отиш, скет - 6:00 - Беҳруз Шарипов
Ўқ отиш, скет - 6:00 - Эркаклар, жамоавий
Стол тенниси, гуруҳ босқичи, аёллар - 6:00 - Ўзбекистон - Қозоғистон
Спорт гимнастикаси, саралаш ва финал - 8:00 - Дилдора Арипова
Спорт гимнастикаси, саралаш ва финал - 8:00 - Оксана Чусовитина
Спорт гимнастикаси, саралаш ва финал - 8:00 - Александра Шевченко
Каратэ, саралаш ва финал - 9:00 - Севинч Раҳимова
Соҳил волейболи, гуруҳ босқичи, эркаклар - 9:00 - Ўзбекистон - Қозоғистон
Футбол, эркаклар, гуруҳ босқичи - 10:00 - Вьетнем - Ўзбекистон
ММА, финал - 10:00 - Фирдавс Атамуратов - Мирзобек Умаров (Тожикистон)
Киберспорт, футбол - 11:00 - Ўзбекистон - Мўғулистон
ММА, финал - 11:30 - Ҳилола Собирова - Хуи Хон Тео (Сингапур)
Гандбол, аёллар, гуруҳ босқичи - 13:30 - Ўзбекистон - Хитой
Сузиш, финал (1500 метрга эркин сузиш) - 13:30 - Илья Сибирцев
Сув полоси, аёллар - 13:40 - Япония - Ўзбекистон
Ушу, чорак финал - 15:30 -Шахзода Азатова
Ушу, чорак финал - 16:00 - Сайдулло Абдурашитов
Ушу, чорак финал - 17:00 - Дониёр Турғунбоев
Фикрлар