UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 17:20Ўзбекистон - Ҳиндистон ва бошқа ўйинлар. Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-тур ўйинлари ўтказилмоқда (LIVE) 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

21 сен 17:30
Янгиликлар

Осиё ўйинлари, Аичи-Нагоя-2026

Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза!

21 сентябрь куни Япониядаги Осиё ўйинларида иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтди.

Иккинчи кун якунига кўра, Ўзбекистон спорт делегацияси битта олтин ва битта бронза медалига сазовор бўлди.


Совриндорларимиз:

Абдулваҳоб Рашидов (каратэ) - олтин

Нодирбек Шавкатов (ММА) - бронза



Кун давомида спортчиларимиз қайд этган натижалар билан ушбу саҳифа орқали танишинг:


17:30. 3х3 баскетбол. Қизларимиз Эронга 5:19 ҳисобида, эркаклар терма жамоамиз эса Хитой Тайпейига 12:15 ҳисобида мағлуб бўлди.


17:17. Ушу. Авазбек Маҳамаджонов Жанубия Корея вакилини мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.


17:00. Ушу. Абдулҳамид Одилов эронлик рақибга ютқазди.


16:15. Ушу. Шахзода Азатованинг мўғулистонлик рақибасини муддатидан олдин мағлуб этди ва чорак финалга чиқди.


16:00. Чим устида хоккейчи қизларимиз Таиландга 1:3 ҳисобида ютқазишди.


14:43. Спорт гимнастикаси. Равшан Комилжонов ва Ўткирбек Жўраев дастакли от дастурида Расулжон Абдураҳимов эса қўшпоя дастурида мусобақанинг ҳал қилувчи босқичига йўл олди.


14:00. Футбол бўйича аёллар терма жамоамиз Гонгконг устидан ғалабага эришди — 2:1. Голларимизга Диёрахон Хабибуллаева ҳамда Мафтуна Шойимова муаллифлик қилди. Шу тариқа, жамоамиз 5 очко билан гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда чорак финал масаласини ҳал қилди.


13:48. Бизда дастлабки олтин!!! -67 кг вазн тоифасидаги каратэчимиз Абдулваҳоб Рашидов мусобақа финалида япониялик Юго Козакини мағлубиятга учратди ва делегациямиз ҳисобига илк олтинни тақдим этди!


13:15. Сув полоси. Қизларимиз Сингапур терма жамоасига қарши баҳсда 13:10 ҳисобида ғалаба қозонишди. Кейинги рақиб — мезбон Япония бўлади. Беллашув эртага ўтказилади.


11:45. Ўқ отиш. Жавоҳир Соҳибов 10 м масофага милтиқдан ўқ отиш баҳслари саралашида 627 очко тўплади, бироқ бу унга финал чиптаси учун камлик қилди. Шунингдек, скет дастурида Беҳруз Шарапов 47 очко билан ўн саккизинчи, Бекзод Абдураҳимов 44 очко билан ўттизинчи, Руслан Утаганов эса 43 очко жамғарган ҳолда ўттиз олтинчи натижани қайд этди. Энди улар ўз иштирокини эртанги кун дастурида давом эттиришади.


10:10. Стол тенниси. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Мальдив 3:0 ҳисобида мағлуб этилди. 


9:50. -71 кг вазнли ММА жангчимиз Нодирбек Шавкатов ярим финалда қозоғистонлик рақибга ютқазди ва Осиё ўйинларини бронза медали билан тугатадиган бўлди. 


9:45. Каратэчимиз Абдулваҳоб Рашидов иорданиялик рақибини мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди!


9:30. -67 кг вазнли каратэчимиз Абдулваҳоб Рашидов Гонконг ва Фаластин вакилларини мағлубиятга учратиб, ярим финалга чиқди. 


9:10. Ўқ отиш. Жавоҳир Соҳибов 10 метрга милтиқдан ўқ отишда 16-натижани кўрсатди. Бу финалга етарли натижа эмас.


9:00. Стол тенниси. Қизларимиз гуруҳ баҳсларида Мўғулистон терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этишди.


8:30. ММА. Ҳилола Собирова Камбоджа вакиласини мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди.


7:30. Триатлончиларимиз жамоавий баҳсларда 8-ўринни банд этишди. 


7:10. ММА. Фирдавс Атамурадов қозоғистонлик рақибни мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди. 


6:15. Сузувчиларимиз саралаш баҳсларида қатнашишди. Натижалар финалга чиқишга камлик қилди.



21 сентябрь куни мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг: 

(Тошкент вақти билан)

СузишПаризод Абдукаримова, Элдорбек Усмонов, Искандар Саъдуллаев, Муҳаммадали Раҳмонов.

Триатлон, жамоавий, финал - 5:30 - тўртлик

Ўқ отиш, 10 метрга милтиқдан: 5:45 - Жавоҳир Соҳибов

Ўқ отиш, скет - 6:00 - Руслан Утаганов

Ўқ отиш, скет - 6:00 - Бекзод Абдураҳимов

Ўқ отиш, скет - 6:00 - Беҳруз Шарапов

Спорт гимнастикаси, эркаклар: 6:00 - Ўткирбек Жўраев

Спорт гимнастикаси, эркаклар: 6:00 - Равшан Комилжонов

Стол теннис, аёллар - 6:00 - Ўзбекистон - Мўғулистон

ММА, ярим финал: 7:00 - Фирдавс Атамуратов - Дастан Канибек Уулу (Қирғизистон)

ММА, ярим финал: 7:40 - Ҳилола Собирова - Далин Ченг (Камбоджа)

Стол теннис, эркаклар - 8:30 - Ўзбекистон - Мальдив ороллари

ММА, ярим финал: 8:40 - Нодирбек Шавкатов - Кадирбек Шинбаев (Қозоғистон)

Каратэ, саралаш ва финал - Абдулваҳоб Рашидов - Хиу Пан Ченг (Гонконг)

Сув полоси, аёллар: 10:30 - Сингапур - Ўзбекистон

Чим устида хоккей, аёллар: 11:00 - Ўзбекистон - Таиланд

Футбол, аёллар: 12:00 - Ўзбекистон - Гонконг

3х3 баскетбол, аёллар: 14:05 - Эрон - Ўзбекистон

Ушу, саралаш - 15:00 - Шаҳзода Азатова - Мичидма Лхагва (Мўғулистон)

3х3 баскетбол, эркаклар: 15:20 - Хитой Тайпейи - Ўзбекистон

Ушу, саралаш - 16:00 - Абдулҳамид Одилов - Маҳди Кермани (Эрон)

Ушу, саралаш - 16:30 - Авазбек Маҳамаджонов - Дажае Жунг (Жанубий Корея)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг