UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28Осиё ўйинлари. Уч кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 09:33Ўзбекистонлик спортчиларнинг Осиё ўйинларидаги иштирокидан ОНЛАЙН 0 19:05Осиё ўйинларининг тўртинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 18:30Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари чорак финалида Саудия Арабистони билан тўқнаш келади 0 18:20Осиё ўйинларининг учинчи кунида учта медаль қўлга киритилди 0 17:25ММАчиларимиз Осиё ўйинларини 3 та медаль билан якунлашди 0 16:43UFC: Богдан Гусковнинг рейтингида яна ўзгариш бўлди 0 15:27Хамза Шираз WBO чемпионлик камаридан воз кечди 0 14:53Британия суди Салоҳни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилди 0 13:40Расман. Сирил Ган чемпион сифатидаги илк жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум бўлди (ПОСТЕР) 0 11:53Яхши хабар: WBA ташкилоти Бектемир Мелиқўзиевнинг Хайме Мунгияга қарши чемпионлик жангига буйруқ берди! 0 10:53Сеул WTA 250: Илк даврадаёқ ўзбек дербиси гувоҳи бўлдик 0 07:39Факт! Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган! 0 07:07XX Осиё ўйинлари. Хитойнинг медаллари 38 тага етди, шундан 23 таси олтин. Ўзбекистон Топ-10`да! 0 06:38Ёшлар кўпайди, Ҳусанов Тошкентда, кайфият аъло. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг дастлабки кунидан суратлар 0

23 сен 09:33
Янгиликлар

Осиё ўйинлари, Аичи-Нагоя-2026

Ўзбекистонлик спортчиларнинг Осиё ўйинларидаги иштирокидан ОНЛАЙН

Бугун, 23 сентябрь куни Япониядаги Осиё ўйинларида тўртинчи кун беллашувлари ўтказилмоқда.

Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган натижалар билан онлайн равишда танишиб боришингиз мумкин.


САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ



10:55. 3х3 баскетбол. Қизларимиз мезбон Японияга қарши баҳсда 11:19 ҳисобида имкониятни бой беришди.


10:30. Енгил вазнли қайиқда эшкак эшиш саралашида иштирок этган Фирдавс Охунов 7:28.13 сония натижа билан А финалига йўл олди.


10:25. Анна Пракатень академик эшкак эшишнинг яккалик дастури саралашини муваффақиятли якунлади. У рақибларини қарийб 30 сониядан ошиқроқ вақтга ортда қолдириб, А финали чиптасига эга чиқди.


Ўқ отувчимиз Нигина Саидқулова 10 м масофага пневматик тўппончадан ўқ отиш баҳсларида 570 очко жамғариб, 20-натижани қайд этди. Бу унга финал чиптасини қўлга киритиши учун камлик қилди. Шунингдек, скет дастурида чиқиш қилган Руслан Утаганов, Бекзод Абдураҳимов ҳамда Беҳруз Шарапов ҳам саралашдан ўта олишмади.


Академик эшкак эшувчиларимиз иштирокидаги барча саралаш баҳслари биз учун муваффақиятли якунланди. Шаҳбоз Холмурзаев яккалик йўналишида А финалига йўл олди. Меҳрожбек Маматқулов ва Павел Сорин жуфтлиги биринчи саралаш гуруҳида 6:14.71 сония натижа билан биринчи бўлди ва А финали масаласини ҳал қилди. Худди шундай тарзда Максим Голубев ва Алишер Турдиев жуфтлик йўналишида медаллар учун курашни давом эттирадиган бўлди. Бундан ташқари, аёллар тўртлиги дастурида ҳам А финали йўлланмасига эга чиқилди.


10:01. Эркаклар ўртасида велошоссе бўйича гуруҳ пойгалари ниҳоясига етди. Биз учун медалсиз. Марра чизиғини Никита Цветков 12, Муроджон Холмуродов 18, Диёр Тохиров эса 20-бўлиб кесиб ўтди.


9:57. Қиличбозларимиз мусобақани ғалабалар билан бошлашди. Сабля йўналишидаги баҳсларда Муса Аймуратов япониялик Шидо Суморини 15:5, Исломбек Абдазов эса қувайтлик Амар Аламмарини 15:9 ҳисобида мағлуб этди. Ҳар икки спортчимиз нимчорак финал босқичида.


9:38. Алимардонова бронза медали учун кечган баҳсда Малайзия вакиласи Шаҳмаларани Чандранга 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.


9:35. Асел Эркебаева мўғулистонлик рақибасини 4:1 ҳисобида мағлуб этди.


9:30. Стол тенниси. Аружан Камалова непаллик рақибасини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, иккинчи босқичга йўл олди.


9:25. Сузиш. 100 метрга чалқанча сузиш баҳсларида Паризод Абдукаримова 1:05.34 натижа кўрсатди. 18-ўрин спортчимизга финалга чиқишга етарли бўлмади.


9:22. Стол тенниси. Микс баҳсларида Хитойга 0:3 ҳисобида ютқаздик.


9:20. Каратэчимиз Гулшан Алимардонова дастлабки босқичда таиландлик Сирикамонматени, чорак финалда эса Саудия Арабистони вакили Жоуд Мяжанни таслим этди, афсуски, ярим финал босқичида ҳамюртимиз малайзиялик рақибаси олдида ожиз қолди. Энди у бронза медали учун кураш олиб боради.



23 сентябрь куни мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг: 

(Тошкент вақти билан)


Велоспорт, шоссе, финал - 5:00 - Муроджон Холмуродов

Велоспорт, шоссе, финал - 5:00 - Диёр Тохиров

Велоспорт, шоссе, финал - 5:00 - Никита Цветков

Академик эшкак эшиш, эркаклар - 5:00 - Шаҳбоз Холмурзаев

Академик эшкак эшиш, эркаклар жуфтлиги - 5:20 - Меҳрожбек Маматқулов/Павел Сорин

Ўқ отиш, аёллар, 10 м тўппончадан - 5:45 - Нигина Саидқулова

Ўқ отиш, эркаклар, скет - 6:00 - Руслан Утаганов

Ўқ отиш, эркаклар, скет - 6:00 - Бекзод Абдураҳимов

Ўқ отиш, эркаклар, скет - 6:00 - Беҳруз Шарапов

Ўқ отиш, эркаклар жамаовий, скет - 6:00 - Бекзод Абдураҳимов, Беҳруз Шарапов, Руслан Утаганов

Қиличбозлик (рапира), аёллар - 6:00 дан сўнг - Полина Волобоуева

Қиличбозлик (сабля), эркаклар - 6:00 дан сўнг - Муса Аймуратов

Қиличбозлик (сабля), эркаклар - 6:00 дан сўнг - Исломбек Абдазов

Академик эшкак эшиш, эркаклар жуфтлиги - 6:10 - Максим Голубев/Алишер Турдиев

Сузиш, 100 м чалқанча усулда - 6:25 - Паризод Абдукаримова

Стол тенниси, аралаш жамоавий дастур - 6:40 - Ўзбекистон - Хитой

Академик эшкак эшиш, аёллар тўртлиги - 6:50 - Райҳон Сатторова/Мария Сергеева/Анна Аксенова/Айдана Сметуллаева

Каратэ, аёллар - 8:05 - Гулшан Алимардонова - Сирикаммонатте Чокпрасертгул (Таиланд)

Стол тенниси, аёллар - 8:05 - Аружан Камалова - Евана Тапа (Непал)

Стол тенниси, аёллар - 8:50 - Асель Эркебаева - Буренжаргал Санжаа (Мўғулистон)

3х3 баскетбол, аёллар - 10:05 - Япония - Ўзбекистон

Академик эшкак эшиш, аёллар - 10:10 - Анна Пракатен

Сув полоси, аёллар - 10:30 - Ўзбекистон - Таиланд

Академик эшкак эшиш, эркаклар - 10:30 - Фирдавс Охунов

Академик эшкак эшиш, эркаклар жуфтлиги - 11:00 - Шаҳзод Нурматов/Собиржон Сафаролиев

Академик эшкак эшиш, аёллар жуфтлиги - 11:20 - Анна Аксенова/Айдана Сметуллаева

Гандбол, аёллар - 11:30 - Ўзбекистон - Корея Республикаси

Сквош, эркаклар - 11:30 - Муҳаммадмустафо Абдураҳмонов - Санжей Жива (Малайзия)

Академик эшкак эшиш, эркаклар тўртлиги - 11:40 - Шаҳбоз Холмурзаев/Давржон Давронов/Меҳрожбек Маматқулов/Павел Сорин

Академик эшкак эшиш, эркаклар тўртлиги - 12:00 - Фазлиддин Каримов/Дилшоджон Худойбердиев/Максим Голубев/Алишер Турдиев

Сквош, аёллар - 12:15 - Анна Югай - Инн Вай Ёнг (Сингапур)

Сквош, аёллар - 12:15 - Маннона Мамажонова - Рьё Боям (Корея Республикаси)

Чим устида хоккей, аёллар, 13:00 - Ўзбекистон - Япония

Сквош, эркаклар - 13:00 - Яҳёхон Назиров - Лау Ц Кван (Гонгконг)

Оғир атлетика, аёллар (53 кг) - 13:00 - Нигора Абдуллаева.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг