UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

11 окт 08:28
Янгиликлар

Тадбирлар

18 нафар Нобель мукофоти лауреатларини етиштириб берган профессор МОҚда семинар ўтказди

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасига “Спорт маркетинги”, “Спортда ҳомийлик” ҳамда “Спорт менежменти” каби ўзига хос янги лойиҳаларни жорий этишда илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш замоннинг энг асосий талабларидандир.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда. 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида 18 нафар Нобель мукофоти лауреатларини етиштириб берган Франциянинг Страсбург университети профессори, бошқарувни ташкил қилиш соҳаси бўйича фан доктори Гари Трибу спорт федерациялари ходимлари, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабалари ва мустақил изланувчилар билан учрашув ўтказди. 

Учрашувни Гари Трибу семинар шаклида ўтказиб, йиғилганларга спорт хизматларида маркетингнинг муҳимлиги, спорт клублари ва федерацияларда инновацион концепцияни қўллаш, спорт клублари ва федерацияларни ривожланиш маркетинг режасини ишлаб чиқиш, спорт маркетинги асослари, спорт ташкилотларини молиялаштириш каби муҳим маркетинг хизматлари ҳақида тушунча берди. 

Шунингдек, ривожланган давлатларда қўлланилаётган юқори самарали замонавий таълим ва инновацион технологияларни ўқув жараёнига тадбиқ этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг