UZ

Сўнгги янгиликлар

15:21UFC Fight Night 278 бонус соҳиблари маълум. Гусковнинг эҳтимолий рақиби ҳам 100 000 долларлик чек олди 0 14:56Белал Муҳаммад кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилган UFC Fight Night 278 турнирининг барча натижалари 0 14:23"Манчестер Юнайтед" 50 миллион евролик янги ҳужумчи топди 0 13:47Достон Бозоров Амирхон Алихўжаев учун реванш олиш имкониятига эга бўлди! 0 13:05UzChess Cup III турнири бошланмоқда. Илк турдаёқ Нодирбеклар тўқнашуви 0 12:30Мария Тимофеева бугун Хорватиядаги WTA турнири бош соврини учун кортга чиқади 0 11:55Билол Муҳаммад UFC Fight Night 278 турнирининг марказий жангида мағлуб бўлди 0 11:19"Реал" ҳужумчиси Италияга йўл олиши мумкин 0 10:59Шаҳобиддин Эгамов TOP DOG чемпионлик камарини ўзида сақлаб қола олди (ВИДЕО) 0 10:29Афруза Ҳамдамова Осиё чемпионатида кумуш медалга эга чиқди 0 09:52Одилхон ва Камил Каратэ трилогиясининг янги санаси эълон қилинди 0 09:05ФИФА президенти терма жамоамизга омад тилади 0 01:44Бобир Тагиев иштирокидаги Mangu 3 марказий жанги биринчи раундда якунига етди (ВИДЕО) 0 00:59Mangu 3. Амирхон Алихўжаев иштирокидаги жанг муддатидан аввал якунланди (ВИДЕО) 0 00:43Фирдавс Ҳасанов қирғизистонлик спортчига қарши жанг қилди 0

04 сен 18:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

18 ёшли боксчи қиз жангдан сўнг вафот этди

Мексикалик 18 ёшли боксчи қиз Закариас Сапата Канададаги жанг вақтида хушини йўқотиб кома ҳолатига тушиб қолганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Шанба оқшомида Монреалда ўтказилган бокс мусобақасида жароҳат олган ва кейинчалик комага тушиб қолган мексикалик боксчи Женет Закариас Сапата орадан беш кун ўтиб Монреалдаги юрак касалликлари шифохонасида вафот этди. У 18 ёшда эди.

Бу хабар биринчи бўлиб ESPN Deportes ва DAZN Мexikо томонидан эълон қилинган ва канадалик фахрий промоутер Йвон Мишелнинг баёнотида тасдиқланган.

«Женет Закариас Сапата бугун тушдан кейин 15:45 да вафот этганини биз унинг оила аъзоси вакилидан чуқур қайғу ва азоб билан билиб олдик. Биз унинг оиласига, яқинларига, дўстларига, ва айниқса у билан сўнгги дақиқаларга қадар бирга бўлган турмуш ўртоғи Жовани Мартинесга самимий ҳамдардлик билдирмоқчимиз».

Тиббий комага ётқизилган Сапата дастлаб оғир аҳволда эди. Аммо унда яхшиланиш аломатлари кўрина бошланди. Бу ҳеч бўлмаганда Мишелнинг сўзларига кўра, жарроҳлик амалиётини истисно қилиш учун етарли эди.

«Дастлаб, шифокорлар унинг аҳволи барқарорлашиши ёки операцияни давом эттиришни билишмоқчи эди», - деди Мишел матбуот анжуманида. «Аксинча, миясининг ҳолати яхшиланди, операция керак бўлмай қолди».

Кеча Сапата учун GoFundMe саҳифаси ишга тушди, унинг мақсади Сапатанинг тикланиш ва даволаниш ҳаражатларига ёрдам бериш учун 14000 доллар йиғиш эди. Пайшанба куни тунда жамғарма 13143 доллар йиғишга улгурган.

Мишелнинг сўзларига кўра, Сапатанинг худди шу кечада жанг қилган турмуш ўртоғи Мартинес рафиқасининг вафоти ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермаган.

«Жованининг қалби вайрон бўлган ва у жуда хафа. Бундай вазиятда у изоҳ беришни хоҳламайди, шунинг учун сиз унинг қарорини ҳурмат қилишингиз ва оилага шахсий даҳлсизлигини сақлашга руҳсат беришингизни сўраймиз», - дейилади Мишелнинг баёнатида.

Шунингдек, Мишел бу борада бошқа изоҳ бериш ниятида эмаслигини таъкидлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
04 сен 23:05:39
Mironsho Jabborov
R.i.p
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг