06 авг 09:05
Янгиликлар
Муроджон Аҳмадалиевнинг жанг санаси ва манзили маълум, чемпионлик жанги иккита камар учун кечади
Унга кўра, Муроджон Аҳмадалиев ҳамда икки йўналиш чемпиони бўлиб турган Даниэль Роман ўртасидаги жанг 13 сентябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтади.
Бир муддат аввал ушбу жанг ҳуқуқига эгалик қилиш бўйича промоутерлар ўртасида ўтказилган савдода Муроджон Аҳмадалиевнинг ишини юритувчи “Мир Бокса” компанияси ғолиб чиққанди.
Ўшанда Андрей Рябинскийга тегишли компания олдида жангни ўтказиш учун учта шаҳар варианти бор эди. Улар - Лос-Анжелес (19 сентябрь), Тошкент (21 сентябрь) ва Санкт-Петербург (28 сентябрь). Лекин якунда чемпионлик жанги кўрсатилган уччала сана ва шаҳарда эмас, балки 13 сентябрь куни Нью-Йоркда ўтказиладиган бўлди.
- Жанг санаси ҳам аниқ бўлди. 13 сентябрь куни Нью-Йоркда иккита чемпионлик камари учун жанг ўтказилади. Ушбу жангнинг Тошкентда ўтказилишини жуда ҳам истагандик. Лекин якунда Нью-Йорк варианти маъқулланди. Майли, энг муҳими мен чемпионлик жангида рингга чиқаман, - деди Аҳмадалиев.
Фикрлар