30 сен 18:35
Янгиликлар
Осиё ўйинларининг 11-кунида Ўзбекистон делегацияси 9 та медаль қўлга киритди
Кун якунига кўра, Ўзбекистон спорт делегацияси 2 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди.
Совриндорларимиз:
Олтин:
Сита Қадамбоева (дзюдо)
Айтжан Халмаханов (спорт курашлари)
Кумуш:
Абдураҳим Нутфуллоев (дзюдо)
Рафаэль Цицуашвили (спорт курашлари)
Бронза:
Феруза Казакова (бокс)
Ситора Турдибекова (бокс)
Шавкатжон Болтаев (бокс)
Самариддин Қўчқоров (дзюдо)
Жалгасбай Бердимуратов (спорт курашлари)
Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган натижалар билан онлайн равишда танишиб боришингиз мумкин бўлди.
18:25. Футбол. Япония билан ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисоби билан якунланди. Пенальтилар сериясида эса афсуски 8:9 ҳисобида мағлуб бўлдик. Энди бронза медали учун Хитойга қарши ўйнаймиз.
17:15. Футбол. Афсуски 88-дақиқада гол ўтказиб юбордик. Япония ҳисобни тенглаштирди...
16:55. Теннис. Севиль Юлдашева/Максим Шин тандеми қозоғистонлик теннисчиларга мағлуб бўлди.
16:30. Футболчиларимиз Японияга қарши ярим финал ўйинини ўтказишмоқда - ҳозирча ҳисоб 1:0. Олдиндамиз!
16:15. Гольф. Ўзбекистон терма жамоаси баҳсларни 17-ўринда якунлади.
16:00. Юнон-рум кураши. Рафаэль Цицуашвили финалда эронлик рақибига мағлуб бўлди... КУМУШ!
14:55. Дзюдо. Абдураҳим Нутфуллоев финалда мўғулистонлик дзюдочига имкониятни бой берди ва КУМУШ медални делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйди!
14:51. Бронза! Жалгасбай Бердимуратов қозоғистонлик рақибидан устун келди ва БРОНЗА медалини қўлга киритди!
14:38. ОЛТИНННН!!! Юнон-рум кураши. Айтжан Халмаханов япониялик рақибдан устун келиб, делегациямизга навбатдаги олтин медални тақдим этди!
14:35. ОЛТИНННН!!! Дзюдочимиз Сита Қадамбоева кореялик рақибини мағлубиятга учратди ва ОЛТИН медалга сазовор бўлди!
13:55. Дзюдо. Самариддин Қўчқоров тожикистонлик рақибини мағлубиятга учратиб, БРОНЗА медалига эга чиқди.
12:02. ФИНАЛ! Тўрабек Ҳабибуллаев ҳиндистонлик рақибини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди!
11:45. Велоспорт. Аёллар терма жамоамиз Жанубий Кореяга қарши бронза медали учун кечган баҳсда мағлуб бўлишди.
11:30. Бокс. Шавкатжон Болтаев қозоғистонлик Тўрехан Сабирханга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақани БРОНЗА медали билан якунлайдиган бўлди.
11:20. Теннис. Сергей Фомин ҳиндистонлик теннисчига 3:6, 2:6 ҳисобларида мағлуб бўлди ва яккалик баҳсларидаги иштирокини якунлади.
11:00. Демак, соат 13:00дан сўнг дзюдода, 14:00дан кейин эса спорт курашларида медаллар учун беллашувлар бошланади. Дзюдода 2 та финал ва 1 та бронза, спорт курашларида ҳам 2 та финал ва 1 та бронза учун баҳс бизни кутмоқда.
Дзюдо (13:00дан сўнг бошланади):
-60 кг: Самариддин Қўчқоров - Лоиқ Қудбудинов (Тожикистон) (бронза учун)
-52 кг: Сита Қадамбоева - Сеюн Жанг (Жанубий Корея) (финал)
-66 кг: Абдураҳим Нутфуллоев - Йолк Казирбек (Мўғулистон) (финал)
Спорт курашлари, юнон-рум кураши (14:00дан сўнг бошланади):
-67 кг: Айтжан Халмаханов - Кётаро Согабе (Япония) (финал)
-87 кг: Жалгасбай Бердимуратов - Шамил Озаев (Қозоғистон) (бронза)
-130 кг: Рафаэль Цицуашвили - Амин Мирзазаде (Эрон) (финал)
10:48. Дзюдо. Абдураҳим Нутфуллоев ҳам финалда! У кореялик рақибидан устун келди!
10:45. Дзюдо. Сита Қадамбоева мўғулистонлик рақибасини мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди!
10:35. Теннис. Ҳумоюн Султонов кейинги босқичда! Жанубий Кореялик теннисчи 0:3 ҳисобидан сўнг ўйинни давом эттирмаслигини маълум қилди ва Ҳумоюн чорак финалга йўл олди.
10:27. Дзюдо. Самариддин Қўчқоров ярим финалда япониялик рақибга мағлуб бўлди. Энди у бронза учун курашади.
10:00. Слаломда эшкак эшиш. Жонибек Темиргалиев финални 4-ўринда якунлади.
9:48. Бокс. Ситора Турдибекова бизга маълум бўлган Хитой Тайпейи вакилига қарши жанг қилиб, 0:5 ҳисобида ютқазди. Турдибековада ҳам БРОНЗА!
9:39. Дзюдо. Лазиза Ҳайдарова бронза учун ўтиш баҳсида тожикистонлик рақибасига ютқазди.
9:20. Дзюдо. Абдураҳим Нутфуллоев хитойлик рақибини мағлубиятга учратиб, ярим финалга чиқди.
9:14. Бокс. Феруза Казакова ярим финалда Олимпиада чемпиони, хитойлик рақибасига 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Боксчимизда БРОНЗА!
9:09. Дзюдо. Сита Қадамбоева қозоғистонлик рақибасини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди.
9:05. Юнон-рум кураши. Жалгасбай Бердимуратовнинг рақиби финалга чиққани учун, ҳамюртимизда бронза учун курашиш имконияти пайдо бўлди. Юнон-рум курашида финаллар учун беллашувлар соат 14:00дан сўнг бошланади. Иккита финал ва битта бронза учун баҳс юртдошларимизни кутмоқда.
9:00. Сувга сакраш. Игор Мялин саралашни муваффақиятли ўтказиб, финалга йўл олди. Ушбу финал бугун 13:30да бўлади.
8:55. Чим устида хоккей. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Қозоғистонга 1:1 (2:4) ҳисобларида мағлуб бўлди ва мусобақани 12-ўринда якунлади.
8:52. Дзюдо. Самариддин Қўчқоров баҳрайнлик рақибини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди.
8:45. Слаломда эшкак эшиш. Жонибек Темиргалиев ярим финалдан муваффақиятли ўтди ва финалга йўл олди.
8:40. Дзюдо. Самариддин Қўчқоров ва Абдураҳим Нутфуллоевда ҳозирча ғалабалар. Лазиза Ҳайдарова эса афсуски мағлуб бўлди.
8:33. Юнон-рум кураши. Рафаэль Цицуашвили Жанубий Корея, Қозоғистон, Туркманистон вакилларини мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди.
8:20. Юнон-рум кураши. Жалгасбай Бердимуратов олдинига хитойлик рақибини мағлуб этди, кейин эса қирғизистонлик курашчига ютқазди.
8:09. Аёллар кураши. Феруза Есенова илк жангдаёқ Қирғизистон вакиласига ютқазди.
8:02. Юнон-рум кураши. Айтжан Халмаханов Хитой, Саудия Арабистони ва Қирғизистон вакилларини мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди.
Бугун мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг:
(Тошкент вақти билан)
Чим устида хоккей, аёллар, 9-12-ўринлар учун - 5:00 - Қозоғистон - Ўзбекистон
Слаломда эшкак эшиш (байдарка), эркаклар, ярим финал - 6:30 - Жонибек Темиргалиев
Юнон-рум кураши (-67 кг), нимчорак финал - 6:30 - Айтжан Халмаханов - Ленг Жи (Хитой)
Гольф, эркаклар - 6:35 - Сергей Чен
Юнон-рум кураши (-87 кг), нимчорак финал - 6:50 - Жалгасбай Бердимуратов - Ши Ликуй (Хитой)
Гольф, эркаклар - 6:55 - Канатбек Қурбоналиев
Юнон-рум кураши (-130 кг), нимчорак финал - 7:05 - Рафаэль Цицуашвили - Ким Минсеок (Корея Республикаси)
Дзюдо, эркаклар (-60 кг) - 7:00 дан сўнг - Самариддан Қўчқоров - Б. Викас (Непал)
Дзюдо, эркаклар (-66 кг) - 7:00 дан сўнг - Абдураҳим Нутфуллоев - Кейсей Накано (Филиппин)
Дзюдо, аёллар (-52 кг) - 7:00 дан сўнг - Сита Қадамбоева - Меруерт Сарсенова (Қозоғистон)/Тоуки Сенгдаке (Лаос) баҳси ғолибига қарши;
Дзюдо, аёллар (-60 кг) - 7:00 дан сўнг - Самариддан Қўчқоров - Б. Викас (Непал)
Гольф, эркаклар - 7:20 - Акбаржон Иноятов
Аёллар кураши (-68 кг), чорак финал - 7:40 - Фируза Есенбаева - Мейерим Жуманазарова (Қирғизистон)
Сувга сакраш, эркаклар, 10 м трамплин - 8:00 - Игорь Мялин
Сувга сакраш, эркаклар, 10 м трамплин - 8:00 - Амал Мавлонов
Бокс, аёллар (-51 кг), ярим финал - 9:00 - Феруза Казакова - Ву Ю (Хитой)
Бокс, аёллар (-60 кг), ярим финал - 9:30 - Ситора Турдибекова - Лин Ю Тинг (Хитой Тайпейи)
Бокс, эркаклар (-70 кг), ярим финал - 11:00 - Шавкатжон Болтаев - Торехан Сабирхан (Қозоғистон)
Велотрек, аёллар, жамоавий таъқиб, бронза медали учун - 11:28 - Ўзбекистон аёллар терма жамоаси
Бокс, эркаклар (-90 кг), ярим финал - 11:30 - Тўрабек Ҳабибуллаев - Капил Покхария (Ҳиндистон)
Теннис, эркаклар - 13:00 - Ҳумоюн Султонов - Сун Ву Квон (Жанубий Корея)
Теннис, эркаклар - 13:00 - Сергей Фомин - Сумит Нагал (Ҳиндистон)
Теннис, микс - 15:00 - Севиль Юлдашева/Максим Шин - Анна Данилина/Александр Шевченко (Қозоғистон)
Футбол, эркаклар, ярим финал - 15:30 - Ўзбекистон - Япония.
Фикрлар