UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

29 сен 19:09
Янгиликлар

Шахмат

Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди

"Кўксарой" қароргоҳида Шахмат Олимпиадасида ғолиб бўлган спортчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тадбир давомида Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда 500 ўринли замонавий шахмат саройи қуришни таклиф қилди. Унда ўйин зали билан бирга ётоқхона ва спорт майдончалари ҳам бўлиши режалаштирилмоқда. Ўзбекистонда ёш шахматчиларни тайёрлаш тизимини кенгайтириш ҳам кўзда тутилган. Тақдим этилган маълумотга кўра, Самарқанд, Хоразм ва Фарғонада Тошкент халқаро шахмат академиясининг филиаллари очилади.

Академияда юқори тоифали шахмат мураббийларини тайёрлаш тизимини ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган. Президент аввалроқ мамлакатда шахматни янада ривожлантириш бўйича янги қарор қабул қилинганини маълум қилган эди.

Шунингдек, FIDE рейтинги 1500 баллдан юқори бўлган шахматчиларнинг хусусий клублардаги машғулот харажатларининг 50 фоизини давлат ҳисобидан қоплаш назарда тутилган. Мамлакатда «Ўзбекистон Grand Chess» миллий бренди остида халқаро турнирларни мунтазам ташкил этилиш режалаштирилмоқда. Бу орқали маҳаллий шахматчиларга кучли хорижий рақиблар билан Ўзбекистоннинг ўзида беллашиш имкониятини кенгайтириш кўзда тутилган.

Аввалроқ, Самарқандда ўтказилган 46-Бутунжаҳон Шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси чемпион бўлган эди. Президент жамоа аъзоларини 200 минг АҚШ доллари, Volkswagen автомобили ҳамда уй билан тақдирлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг