08 сен 10:24
Янгиликлар
Бугун Бухорода катта қўл жанги оқшоми ўтказилади, кеча спортчилар "Арк"да тарозига чиқишди ФОТОГАЛЕРЕЯ
Соат 19:00да "Арк" қўрғонида бошланадиган қўл жанги кечасида юртимиз шарафини ушбу спорт тури юлдузи Музаффар Ражабов, шунингдек, Ҳасан Бозоров, Фарруҳ Файзиев, Отабек Ҳамзалиев, Амрилло Жўраев, Мироншоҳ Жаъфаров сингари қўл жанги усталаримиз ҳимоя қилади.
Оқшомнинг марказий жанги шубҳасиз, Музаффар Ражабов иштирокида бўлиб ўтади. Бухоро ўғлони чемпионлик камари учун кечадиган жангда бразилиялик таниқли аралаш қоидалар устаси Майкл Фалькаога қарши рингга чиқади. Кеча мусобақа иштирокчилари тарозидан ўтишди.
Ўзбекистон қўл жанги федерацияси, Бухоро вилоят ҳокимлиги, Бутунжаҳон комбат федерацияси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган бугунги жаҳон қўл жанги юлдузлари иштирокидаги турнир соат 20:00дан бошлаб "Sport" телеканалида тўғридан-тўғри намойиш этилади.
Фикрлар