UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0 10:02Пётр Ян: "Мовсарнинг Волкни мағлуб этиш учун иккита варианти бор" 0 09:31Асу Алмабаевнинг мураббийи UFC камари собиқ даъвогарига қарши жанг учун тайёргарлик режасини ошкор қилди 0 09:02Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бор, "Пахтакор" пешқадамга айланиб оладими? 0 19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0

14 ноя 08:26
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов "Tata Steel Chess India" турнири пешқадами бўлиб олди

Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида шахмат бўйича "Tata Steel Chess India" турнири бошланди.

Ўз тарихида олтинчи бор ўтказилаётган нуфузли мусобақанинг мукофот жамғармаси 41 500 АҚШ долларини ташкил этади. Турнир 9 тур рапид (25+10) ва 18 тур блиц (3+2) йўналишида ўтказилиб, унда биринчи рақамли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам бош соврин учун баҳс олиб бормоқда. 

Рапид ва блиц йўналишлари учун алоҳида ғолиб аниқланадиган "Tata Steel Chess India" турнирида Магнус Карлсен ҳам иштирок этяпти. Қувонарлиси, Нодирбек биринчи кунги баҳслардан сўнг турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб олди. У кеча ўтказилган 3 та партиянинг 2 тасида ғалаба ва бирида дуранг натижа қайд этди. 

Нодирбек аввалига FIDE байроғи остида ҳаракат қилаётган россиялик Данил Дубов билан муросага келди. Кейин эса германиялик Винсент Кеймер ҳамда ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳани мағлубиятга учратди. Уч имкониятдан икки ярим очко жамғарган Абдусатторов бугунги баҳслар олдидан турнир жадвалида якка карвонбоши бўлиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг