13 ноя 18:43
Янгиликлар
Деонтей Уайлдер Фрэнсис Нганнуга "вызов" ташлади
Собиқ UFC чемпиони Топ боксчиларнинг эътиборини ўзига тортиб келади. Бу биринчи галда мўмайгина гонорар ишлаб олиш манбаи ҳисобланади. Бу сафар "Хишник" билан жанг қилиш истагини собиқ WBC чемпиони Деонтей Уайлдер билдирди. У бундан бир йил олдин ҳам камерунлик билан жанг бўйича музокара олиб борган эди.
"Фаолиятимни давом эттираман. Ҳамма яхши нарсалар ҳали олдинда. Фрэнсис, фарзангдингни йўқотганингдан афсусдаман ва қайғуингга шерикман. Истагим бундан буён ҳаётингда фақат яхши кунлар бўлсин. Ишон, мен ҳали ҳануз сен билан жанг қилиш ниятидан воз кечмадим ва бу борада жавобингни кутяпман", - дея TMZ Sports нашрига интервью берган Уайлдер.
Эслатиб ўтамиз, Нганну UFC промоушенидан кетганидан кейин профессионал бокс бўйича иккита жанг ўтказди. У аввалига ҳакамларнинг айри қарори билан Тайсон Фьюрига ютқазди. Кейин эса Энтони Жошуа камерунликни иккинчи раундда нокаутга учратди. Ўтган ойда у Ар-Риёдда ўтган PFL турнири доирасида Хенан Феррейрани биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, PFL суперчемпионига айланган эди.
Деонтей Уайлдер эса профессионал боксдаги охирги бешта жангида фақат бир бор ғалаба қозонди. Икки мағлубиятли серия билан келаётган америкалик боксчини Жозеф Паркер ва Чжилей Чжан таслим этган. Хитойлик боксчи ҳатто техник нокаут эвазига номдор рақибини мағлубиятга учратган эди.
Фикрлар