08 сен 13:12
Янгиликлар
Муроджон Аҳмадалиев Нью-Йоркда, демак “Madison Square Garden”да жанг ўтказилади
Хабарингиз бор, чарм қўлқоп устамиз 13 сентябрь куни Нью-Йоркдаги муҳташам "Мэдисон Сквер Гарден" саройида ушбу вазнда WBA ва IBF чемпионлик камарлари соҳиби Даниэль Романга қарши рингга кўтарилиши керак эди.
Лекин Роман жангга 10 кун қолган бир пайтда жароҳат сабаб рингга чиқа олмаслиги ойдинлашганди. Шундай бўлса-да, Муроджон Аҳмадалиев бугун Нью-Йоркка етиб борган ва 13 сентябрь куни навбатдаги жангини ўтказади.
"Мураббийларим билан Нью-Йоркка етиб келдим. Катта эҳтимол билан жанг ўтказилади. Фақат рақибим Роман эмас, бошқа бир боксчи бўлади. Шунча тайёргарлик бекор кетмаслиги керак. Промоутер ва менежерларим бир неча боксчилар билан музокара олиб боряпти.
Насию қилса, икки-уч кун ичида 13 сентябрь кунги жангдаги рақибим ким бўлишини эълон қиламиз. Юртдошларимиз дуо қилиб туришса, навбатдаги ғалабам билан уларни хушнуд этишга астойдил ҳаракат қиламан. Роман билан жанг эса йил охири ёки 2020 йилнинг бошида бўлиб ўтади", - деди Аҳмадалиев.
Фикрлар