08 сен 20:19
Янгиликлар
Бокс/ММА, Кикбоксинг, Муайтай
Бухорода қўл жанги юлдузлари иштирокидаги оқшом ғалаба билан бошланди ФОТОГАЛЕРЕЯ
Бундан бир неча дақиқа аввал Бухоро шаҳрида амфитеатрда қўл жанги бўйича Ўзбекистон ва дунё юлдузлари иштирокидаги катта спорт оқшоми бошланди.
Ушбу қўл жанги кечасида юртимиз спортчиларидан ташқари Бразилия, Россия, Эрон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатлардан ташриф буюрган аалаш қоидалар йўналишида рингга чиқувчи атлетлар ўз маҳоратларини намойиш этишяпти.
Кечанинг илк жанги ҳамюртимиз “Босар” лақаби билан машҳур бўлган навоийлик Шаҳбоз Турсунов ҳамда қирғизистонлик Сайибжон уулу Бекулан ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу баҳсда Турсунов самбо бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси, 5 та жангининг барчасида ғалаба қозонган рақибини иккинчи раундда муддатидан аввал таслим этди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар