10 сен 15:48
Янгиликлар
Таэквондо
Бугун таэквондочиларимиз Японияга учиб кетишади
13-15 сентябрь кунлари Япониянинг Чиба шаҳрида Жаҳон Гран-приси бўлиб ўтишидан хабарингиз бор.
Ушбу Гран-прида ўзбекистонлик тўрт нафар таэквондочи иштирок этиши керак эди. Афсуски ёш таэквондочимиз Улуғбек Рашитов жароҳати боис ушбу мусобақани ўтказиб юборади.
Бугун соат 21:20да мураббийлар ва спортчиларимиз Тошкент-Сеул-Токио йўналишида Японияга учиб кетишади.
Делегация таркиби
Ким Жин Юнг - мураббий
Дмитрий Хван - мураббий
Пахлавон Собиров - мураббий
Максим Рафалович - мураббий
Алиева Фарангиз - менежер
Дмитрий Ким - ҳакам
Никита Рафалович - спортчи
Нигора Турсунқулова - спортчи
Светлана Осипова - спортчи
Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар