10 сен 21:51
Янгиликлар
Бокс/ММА
Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди
Муроджон Аҳмадалиев 13 сентябрь (Тошкентда 14 сентябрь тонгида) куни Нью-Йоркда рингга кўтарилади.
Аввалроқ боксчимиз ўша куни америкалик Даниэль Романга қарши жанг қилиши лозим эди. Бироқ, Роман жароҳат сабаб Аҳмадалиев билан рингга кўтарилмайдиган бўлди.
Энди ҳамюртимиз ўша куни колумбиялик Вильнер Сотога қарши рингга кўтарилади.
Маълумот учун, Аҳмадалиев шу кунгача проф боксда 6 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган (5 та нокаут). Сото эса бу борада бироз тажрибали. У профессионал рингда 28 маротаба жанг қилган ва уларнинг 22 тасини ўз фойдасига ҳал қилган (12 та нокаут). 6 маротаба мағлуб бўлган (2 та нокаут).
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар