UZ

Сўнгги янгиликлар

09:01Бугун 7 нафар боксчимиз ЖЧ финалида рингга кўтарилади (жанг вақти + трансляция) 0 08:43Дзюдочиларимиз медаллар жамғариш бўйича пешқадамликни қўлга олишди 0 08:17UFC Noche. Марказий жангда Диего Лопес нокаут эвазига ғалаба қозонди 0 07:30Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди! 0 06:48Бугун Осиё чемпионатида оғир вазнли дзюдочиларимиздан медаллар кутамиз 0 01:43Фазлиддин Эркинбоев - Жаҳон чемпиони! 0 00:28Навбатдаги ғалаба! Акмалжон Исроилов ҳам ЖЧ финалчилари қаторига қўшилди 0 23:35ЖЧ-2025. Азиза Зокирова терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги бронза медалини қўшиб қўйди 0 22:20Феруза Казакова Жаҳон чемпионатини бронза медали билан якунлади 0 19:49Жавоҳир Умматалиев Жаҳон чемпионати финалига чиқди! 0 19:40Асадхўжа Мўйдинхўжаев жангсиз финалга йўл олди 0 18:59Дзюдочиларимиз Осиё чемпионатининг илк куни 9 та медаль қўлга киритишди 0 18:38Дана Уайт Жон Жонсни Оқ уйдаги UFC турнирида кўрмоқчи эмас 0 18:17Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда 0 17:53Александр Усик Канело — Кроуфорд жанги учун ўз тахминини айтди 0

02 апр 12:20
Янгиликлар

Спорт курашлари

Ўзбекистонлик Олимпиада совриндорининг собиқ рақибида коронавирус аниқланди

Юнон-рим кураши бўйича Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони, икки карра жаҳон чемпиони Исмаэль Борерода коронавирус аниқланиб, касалхонага ётқизилди.

Кубалик чемпион шу йилнинг март ойи бошида Канаданинг Оттава шаҳрида ўтказилган Панамерика чемпионатида иштирок этган ва якунда -67 кг вазн тоифасида мусобақа ғолибига айланганди. 

Чемпионат якунланганидан сўнг Куба терма жамоаси Оттавада қолиб, бир ҳафтадан кейин Канаданинг айнан шу шаҳрида старт оладиган Панамерика квалификацион турнирига тайёргарлик кўрди. Бореро ўтган йили Нур-Султан шаҳридаги жаҳон чемпионатида Токио-2020 лицензиясини қўлга киритгани боис бу мусобақада иштирок этмади. 

Кубалик курашчилар 17 март куни Канададан Озодлик оролига қайтишди ва шундан сўнг Исмаэлда инфекция симптомлари аниқланди. 28 март куни эса унинг коронавирусга топширган таҳлили ижобий натижа берди. Ҳозирда Бореро пойтахт Гаванадаги госпиталда даволанмоқда. Олимпиада чемпионининг ҳолати қониқарли дея баҳоланмоқда. 

Исмаэль Бореро билан мулоқот қилган 25 киши назоратга олинди. Улар орасида юнон-рим кураши бўйича Куба терма жамоасининг тўрт нафар аъзоси ҳам бор. Уларнинг барчаси шифокорлар назоратига олинган. 

Эслатиб ўтамиз, Исмаэль Бореро Рио-2016 Олимпиадасининг ярим финалида ҳамюртимиз Элмурат Тасмурадовни мағлубиятга учратиб, финалга йўл олган эди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

   
02 апр 12:49:56
MuxlisUZB#
endi Elmurat ni karantinga olishadi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг