05 июл 13:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
IBF янги рейтингни эълон қилди: Муроджон чемпион, Қудратилло биринчи, Шоҳжаҳон эса...
Халқаро бокс федерацияси (IBF) боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Ушбу рейтингдан ўзбекистонлик уч нафар боксчи ўрин олган.
Эълон қилинган рейтингда Муроджон Аҳмадалиев иккинчи енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) чемпион сифатида қайд этилган. Аҳмадалиев шунингдек WBA йўналиши чемпиони ҳам ҳисобланади.
Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев олтинчи ўринда қолган. Ушбу вазнда чемпионлик камари Жош Тейлорга тегишли.
Яримўрта вазн (-66,6 кг) тоифасида Қудратилло Абдуқаҳҳоров эса аввалгидек 1-поғонадан жой олган. У мазкур вазн тоифасида чемпионлик камари учун асосий даъвогар ҳисобланади. Айни пайтда IBF камари Эррол Спенсга тегишли.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар