UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

13 сен 13:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исроил Мадримов Жаҳон чемпионатида иштирок этадими? Cаволга боксчимизнинг ўзи жавоб берди

Айни пайтда фаолиятини проф боксда давом эттираётган Исроил Мадримов жаҳон чемпионатида иштирок этадими ёки йўқ?

Бокс бўйича терма жамоамиз Токио Олимпиадасида қайд этган натижадан сўнг федерация раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов терма жамоа эшиклари барча боксчилар учун очиқлги ҳақида гапирган ва бунинг натижасида Рустам Тўлаганов терма жамоа машғулотига чақирилганди. Айни шу вақт оралиғида проф боксда камар учун жанг қилиши кутилаётган Исроил Мадримов Ўзбекистонга қайтиб келди. 

Табиийки, мухлислар орасида Мадримов жаҳон чемпионатида иштирок этиши ҳақида фикрлар «болалади». Мухбиримиз Сарвиноз Рахмонқулова Исроил Мадримов билан боғланиб, мухлисларни қийнаётган саволга жавоб олди.

«Жаҳон чемпионатига бормайман. Мишель Соро билан жангим тасдиқланди. Жанг санаси 20 сентябрдан кейин аниқ бўлади. Тез орада тайёргарликни бошлаймиз, машғулотларнинг ҳам Ўзбекистонда, ҳам АҚШда ўтказилиши кутиляпти», - деди Мадримов.

Эслатиб ўтамиз, WBА ташкилоти Мадримов ҳамда Соро ўртасида мажбурий даъвогар мақоми учун жанг ўтказилишини тасдиқлаган. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+1   
13 сен 15:04:54
F.B
Жахон чемпионатидан кўнгли қоган Исроилни
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг