UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0

22 май 13:44
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Хабиб Нурмагомедов Тошкентда: Ўзбек бокси, палов, йиғлаган мухлис ва бошқалар ҳақида (тўлиқ версия)

21 май куни Тошкентдаги "International Hotel"да Россиядан ташриф буюрган таниқли ММА спортчилари иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.


Ўзбекистон жуи-житцу федерацияси томонидан ташкил қилинган ушбу тадбирда Хабиб Нурмагомедов, Зубайра Тухугов, Ислам Махачев, Абубакар Нурмагомедов ва Ислам Мамедов каби спортчилар иштирок этдилар. Анжуманда мухлислар спортчиларга ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилдилар.


Тадбирни таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев олиб борди

"Ассалому алайкум. Ҳайрли кун! Мана шундай тадбирга таклиф қилишгани учун раҳмат айтмоқчиман. Ўзбекистонга илк маротаба ташриф буюрдим. Бу ерда Самарқанд ва Бухоро каби шаҳарларга ҳам боришни истайман. Илиқ кутиб олишди. Жуда кўп одам йиғилгани жуда ёқимли. Раҳмат!", - дея сўз бошлади Хабиб Нурмагомедов.

Саволларнинг асосий қисми Хабиб Нурмагомедовга берилди. Эътиборингизга савол-жавобларни тақдим этамиз.

- Муваффақиятга эришиш йўлларининг учта сирини айта оласизми?

- Энг аввало шуни айтишим лозимки, муваффақиятлар ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Шунингдек, инсон чемпион бўлиб туғилмайди. Бунинг учун спортчи биринчи навбатда мураббийни диққат билан эшитиши, унинг гап-сўзларига қулоқ солиши лозим. Кейин эса бошқалардан кўп шуғулланиш лозим. Машғулотлар жуда кўп нарсани ҳал қилади. Учинчи сир эса албатта сабр... Одам сабр қилишни билиши лозим! Биз ҳам ўз вақтида жароҳат олганмиз. Ноҳақ мағлубиятларни қабул қилиб олганмиз. Мана шундай воқеалардан сўнг ҳам одам ўз мақсади йўлида давом этиши лозим.


- Нима учун Дэни Уайт (UFC Президенти) сизга чемпионлик жангларини бермайди? Чунки, у агар сиз камарни қўлга киритсангиз, кейинчалик уни бошқаларга бермайсиз. Шуми сабаб?


- Чемпионлик жангига осонликча эришилмайди. Бунинг учун катта йўлни босиб ўтиш керак. Бунда эса ўзимни ҳам айбим бор. Чунки, муҳим жанг олдидан жароҳат олдим. Агар барчаси жойида бўлса, яқин орада чемпионлик жангини ўтказаман.


- Яқин орадаги жангингиз қачон ўтказилиши мумкин?


- Навбатдаги жангим октябрь ойларида бўлишини режалаштиряпмиз.


- Менда савол йўқ. Сиздан дасхат олишни истайман...



Унга шундай илтимос билан мухлисаларидан бири мурожаат қилди...


Ўз ўрнида Хабиб Нурмагомедов қизалоқнинг илтимосини ерда қолдирмади ва ўша ернинг ўзида мухлисасига дасхатини тақдим этди


- Конор МакГрегор ва Флойд Мэйвезер ўртасида жанг ҳақида нима дея оласиз? Сиз ҳам бокс билан шуғулланишингиз мумкинми?

- Сени Тони Фергьюсонга ўхшатдим. Чунки, у ҳам қуёш йўқ жойда, бинони ичида кўзойнак тақиб юради. (Спортчи савол берган мухлисига қарата шу сўзларни айтганида залда кулгу кўтарилди). Саволга келадиган бўлсак... Бу шоу жанг бўлиши керак. Умуман олганда, бу нотўғри. Бу томошани спортдан кўра кўпроқ бизнесга қиёслаш мумкин.

Бокс... Энг аввало шуни айтишим лозимки: Ўзбекистон энг яхши бокс мамлакати ҳисобланади. Бу баландпарвоз гаплар эмас. Фактга асосланиб гапиряпман. Мен боксни ҳам кузатиб тураман. Сизлар Олимпиадада энг зўр бўлдинглар. Мен боксда қийналаман. Масалан, Ўзбекистоннинг -70 кг вазн тоифасидаги боксчисига қарши рингга чиқсам қийналишим аниқ. Кураш бўйича эса нимадир қила оламан. Фикримча, боксчилар фақат боксчилар билан жанг қилишлари лозим. ММАчилар боксчилар савиясида жанг қила олмайдилар. Мен реалистман. Боксчи билан спарингда нимадир ўрганиш мумкин. Ҳақиқий жанг қилиш нотўғри. Мен ўзимга бундай шармандаликни раво кўрмаган бўлардим.


Тадбирда шунингдек Рио Олимпиадаси совриндори Муроджон Аҳмадалиев ҳам иштирок этди


- Мен ҳам сизларнинг клубингизга аъзо бўлсам майлими?


- Ҳозирми?

- Ха, ҳозироқ!

- Майли!

- Майлими сиз билан сўрашсам?

- Олдимга кел! Мен ўзим билан футболкалар олиб келганман. Уни сенга туҳфа этаман...



Мухлис ўз кумири билан учрашганидан жудаям хурсанд... Шу даражада хурсанд эдики, хатто йиғлаб юборди. Ўз навбатида Хабиб мухлисига ўзининг дасхати туширилган футболкани тақдим этди.


- МакГрегорни хўрозга ўхшатишганди. Сиз у ҳақида қандай фикрдасиз?

- Хўроз? Ҳозир уни бироз мақтаб юбордингиз. Хўрозлар ўз катагида хўжайин ҳисобланади. У хўроз эмас, товуқ!


- Юлдузлик касали ҳақида нима дея оласиз?


- Спортчининг кучлилиги уни кучли эканлигини билдирмайди.


Орада мухлисалардан бири Зубайра Тухуговни рақсга таклиф қилди


- Тошкентда ММА клуби очиш ҳақида қандай фикрдасиз?

- Мен Ўзбекистонни бокс мамлакати деб ҳисоблайман. Бу ерда айнан шу нарсани муҳокама қиламиз. Ишонаманки, сизларда ҳам бўлажак юлдузлар кўп.


- Сизни ўзим ишлайдиган ресторанга таклиф қилмоқчиман. Шерикларингиз билан келсангиз хурсанд бўлардим!


- Қачон? Бугунми? Қандай ресторан?


- Итальянча ресторан.


- Итальянча ресторан? Ўзбекистонга келиб итальянча овқат еймизми? Биз палов емоқчимиз! (Залда олқишлар!)




- Инстаграмдаги аккаунтингизни ким юритади?

- Инстаграмдаги аккаунтни ўзим ишлатаман. Агар савол ёзсангиз ўша ерда жавоб қайтаришга ҳаракат қиламан.



Матбуот анжумани якунланганидан сўнг спортчи ва мухлислар иштирокида фотосессия ўтказилди. Спортчи энг яхши учта савол эгасига ўзи билан олиб келган футболкаларни тақдим этмоқчи эди. Афсуски... Ҳали мухлислик маданияти борасида қилиниши лозим бўлган ишлар кўп. Бу ҳақида алоҳида гаплашамиз!



Азиз Тўхтамуродов, Жасур Асланов

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+2   
22 май 15:51:43
azim
Хушнудбек учун шармандалик, бошкалар учун яхши янгилик, мисол учун ман хам хурсанд булдим, укиб !!!
+1   
22 май 15:21:22
Aslanbek
Нималар деб валдираяпсизлар узи канака шармандалик? Хабиб Нурмагомедов жахон микёсидаги спортчи, Узбекистонга келиб, узбек мухлислари билан учрашибди хуш буни нимаси ёмон?
   
22 май 17:49:16
Murod 7707
Xabib yengilmas jangchi uni hurmat qiliw kk
   
22 май 17:33:09
Ангрен
Хабиб Россияда машхур, дунёда уни хали тан олишмаган. Шундай экан уни жахон юлдузи хам деб булмайди. Лекин ватанимизга ташриф буюргани ёкимли холат.
   
22 май 16:17:13
КОНЪСУЛ
Xushnudbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nima keragi bor bulardan yulduz yasab?!! Undan bizni bokschilarimiz ming marta mashhurroq. Sharmandalik.
Биз учун барча номдор спортчиларимиз қадрли. Хушнуд сизни Республикамиз туманларига халқ билан мулоқот жараёнларига ташкилотчилар жалб этмаётгандир. Лекин Рио даги олтин медал олганларнинг учтаси бизи ўзоқ туманимизга келиб учрашиб кетди. Катта аншлаг бўлди. Оломон жуда кўп эди. Хорижлик машҳурлар ҳам бизга керак шунақанги учрашувлари. Ёшларимиз улардан ўрнак олиб жаҳон юзини кўришларига замин яратади. Сиз ховотир олманг миллий спортчиларимизни ҳам халқимиз унутиб қўйгани йўқ.
   
22 май 15:28:14
uzbek
chumolarri gapini yoqmasa o'qima
   
22 май 15:19:00
я узбек
Nima foyda deyabsizlar ularni millon odam kuzayib boradi bugn nima qildi xozir qayerda agar ular samarqand xiva ga kelsa va instagramda rasmlarni joulawtirsa nima boliwini bilasizmi uzb ga qiziqiw owadi turistlar keliwi kopayadi dubay singapur turkiya bunday tadbirlar yirik musobaqalar hammasi turistlarni qiziqtiriw un
   
22 май 15:05:37
Bek
Xushnudbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nima keragi bor bulardan yulduz yasab?!! Undan bizni bokschilarimiz ming marta mashhurroq. Sharmandalik.
Фикрингизга юз фоиз қўшиламан. Бу учрашувни ташкил этишдан нима кутилган? - умуман тушунмадим.
-1   
22 май 14:52:20
Sulaymon
Xushnudbek to'g'ri aytasiz
-4   
22 май 14:15:03
Xushnudbek
Nima keragi bor bulardan yulduz yasab?!! Undan bizni bokschilarimiz ming marta mashhurroq. Sharmandalik.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг