UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Муҳаммадзоҳид Суяров — Grenke Chess Open 2026 чемпионига айланди! 0 19:20Икки нафар боксчимиз Осиё чемпионати финалида, яна икки нафарида бронза 0 18:50Тимофеева Австрия турнири саралаши финалида кортга чиқди 0 18:26Нейт Диасга Конор Макгрегор билан жанг таклиф қилинди(ми?) 0 18:01Абдуқодир Ҳусанов: "Пеп Гвардиоладан жуда миннатдорман" 0 17:39"Махачев кучлими ёки Нурмагомедов?" - Царукян жавоб берди 0 17:17Дана Уайт UFC жангчилари шартномалари бўйича музокаралардан четлашганини айтди 0 16:52UFC чемпиони Том Аспиналл енгил машғулотларни бошлаганини айтди 0 16:30Хосе Мария Мендес: "Ўзбекистон футзалидаги яна бир янги саҳифани бошлашдан хурсандман" 0 16:01"Энди бу билан шуғулланишни истамайман" - Чисора фаолиятини якунлаганини тасдиқлади 0 15:39Арман Царукян Махачев — Топурия эҳтимолий жангининг ғолибини айтди 0 15:16Расман! Достон Бозоров Mangu 2 турнирида жанг қилади. Рақиб ҳам маълум (ПОСТЕР) 0 14:55Валерий Кечинов: "Жаҳон чемпионатида Ўзбекистонга қарши ўйнаш ҳеч кимга, ҳатто Португалияга ҳам осон бўлмайди" 0 14:34Маҳмуд Мурадов ўзининг янги Лигасига асос солди 0 14:13Камшибек Конкабаев проф фаолиятини янги босқичга кўтариш учун Лондонга келди (ФОТО) 0

16 апр 19:35
Янгиликлар

Теннис, Қизиқарли!

Халқаро теннис федерациясининг Ўзбекистонга ташрифи "жарликка қулаётган" ўзбек теннисига фойда берадими?

Теглар :  Теннис
Бир неча кун олдин Ўзбекистонга халқаро теннис федерацияси президенти Девид Хаггерти ташриф буюрди.

Мартабали меҳмон Ўзбекистонга сафари давомида Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, шунингдек Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари билан учрашди. Вазирлик ва МОҚ маълумотига кўра Хаггерти бир қатор масалалар муҳокама қилинган:

- Теннисни мамлакатимизда янада (!) ривожлантириш. (ҳудди ўзбек тенниси ривожланиб кетган-у, мазкур спорт тури янада ривожлантирилишга муҳтож);

- Йирик халқаро мусобақаларни ўтказиш (энг ёққан банд шу бўлди, бунга ҳали қайтамиз);

- тенниси ривожланган мамлакатларда ўзбек мутахассисларининг малакасини ошириш;

- Ва бошқа навбатчи жумлалар.

Меҳмон яна Олимпия захиралари теннис мактабида ёш теннисчилар билан учрашган, шунингдек "Темурийлар тарихи" музейига борди. Жаҳон теннис олами раҳбарининг Тошкентга ташрифи ҳақида бизга маълум бўлган тафсилотлари шу. 

Энди теннисимиз ривожланиб кетадими?

Тан олайлик, ўзбек тенниси сўнгги йилларда "жарликка қуламоқда". Ишонганимиз Денис Истоминдан кейин унинг ўрнини босадиган теннисчимиз йўқ. Ўз вақтида Циципас, Де Минаур каби теннисчиларни мағлубиятга учратган, ўсмирлар ўртасидаги "Australian Open" мусобақасида финалгача етиб бора олган Жўрабек Каримов ҳам сўнгги вақтларда кўринмай қолди. Ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали у сўнгги пайтларда АҚШда истиқомат қилаётганини кўришимиз мумкин. 

Яна бир ёш ва иқтидорли теннисчимиз, Жўрабек билан деярли бир даражада бўлган Ҳумоюн Султонов эса "Челленжер" турнирлари саралашидан уёғига ўта олмаяпти. Санжар Файзиевнинг эса фаолияти афсуски биз кутганимиздек у қадар ёрқин кечмади. Яна бир иқтидоримиз Сергей Фомин эса ҳал қилувчи паллада терма жамоани ғалаба сари етаклаб боришга ҳали салоҳияти етмаслигини Туркия билан "Девис кубоги" ўйинида кўрдик. 

Юқорида қайд этилган тўрт нафар теннисчи бундан тахминан уч-тўрт йиллар олдин ҳам ўзбек теннисининг келажаги сифатида қараларди. Афсуски, уларнинг потенциалидан фойдалана олмадик ва бугунги даражамиз ўз уйимизда Туркиянинг биринчи бўлмаган таркибига мағлуб бўлиш ҳолатига тушиб қолди. 

Бир неча мураббийлар эса маош сабаб хорижга ишлашга кетиб қолишган. 

Ҳар ҳолда ҳозирча теннисимиз ривожланиб кетишига сабаб бўладиган сигналларни кўрмаяпман. Хаггертининг ташрифи ўзининг самарасини яқин 1-2 йил ичида беришига эса ишонмаяпман. Бу сўзлар учун эса уялиб қолишга розиман. 


Нуфузли мусобақалар Ўзбекистонга қайтадими?

Сўнгги йилларда юртимиз мезбонлик қиладиган WTA туркумидаги "Tashkent Open" мусобақаси, шунингдек эркаклар ўртасидаги "Челленжер" мусобақалари ҳам биздан олиб қўйилди. Ёки ўзимиз бериб юбордик. Бу эса яхши эмас. Ўзбекистон теннис федерациясида нуфузли мусобақаларни ўтказиш тажрибаси бор. Ўз вақтида ATP 250 мақомидаги "Президент кубоги" мусобақаси юртимизга ҳақиқий теннис байрами шукуҳини олиб келарди. Марат Сафин, Евгений Кафельников, Николас Кифер каби жаҳон теннисининг юлдузлари 250 рейтинг очкоси ва яхшигина мукофот пули учун Ўзбекистон кортларида тер тўкишарди. Теннис афсонаси Рожер Федерер ҳали у қадар таниқли бўлмаган пайтида (1999 йил) ҳам Ўзбекистонга биринчи ва ҳозирча охирги бўлиб турган ташрифини амалга оширганди. Бир неча йил олдин ўтказилган "Дэвис кубоги"да швейцарияликлар Ўзбекистонни Федерерсиз ҳам мағлуб эта олишларига ишонишгани учун, Рожерни Тошкентга олиб келишмаганди. 

Яна мусобақалар мезбонлигига қайтамиз. 1997-2002 йиллардаги ATP 250 турнири ("Президент кубоги") дан сўнг, 2008-2018 йилларда эркаклар ўртасидаги "Челленжер"ни ўтказдик. Умуман, яқин йилларда ҳам Бухоро, Фарғона, Қарши, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида мана шундай "Челленжер" турнирлари ўтказилиб келинарди. Афсуски, 2019 йил бундай мусобақалар учун энг сўнггиси бўлиб қолди. 

Аёллар ўртасидаги WTA Tour доирасида ташкил этиладиган "Tashkent Open" мусобақаси ҳам 20 йиллик сериядан сўнг ўз якунига етди. Ўз вақтида Элина Свитолина, Эжени Бушар, Виктория Азаренко, Елена Остапенко, Ирода Тўлаганова каби теннис юлдузлари ўйнаган мана шундай йирик турнир ҳам бугунги кунга келиб тарихга айланди. 


"Дэвис кубоги"даги иштирокимиз ёки Ўзбекистон учун совға

Эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳисобланадиган "Дэвис кубоги"да бу йил Жаҳон гуруҳидаги плей-офф босқичини Туркия терма жамоасига қарши ўтказдик. Қуръа бизга мезбонликни туҳфа қилдик. Афсуски, ушбу ўйинда у қадар кучли бўлмаган Туркия терма жамоасига 2:3 ҳисобида ютқаздик. Аслида ҳозирги даражамиз учун Туркиянинг ушбу таркиби ҳам кучли ҳисобланади. Мазкур қарама-қаршиликда Денис Истомин ва Ҳумоюн Султоновнинг нима учун ўйнамагани ҳақида расмий маълумот берилмади. Улар жароҳат сабаб кортга чиқмагани ҳақида маълумотлар олдик. Туркия тўсиғидан ўтишга эса Санжар Файзиев ҳамда Сергей Фоминнинг кучи етмади. 

Ушбу қарама-қаршиликнинг илк ўйини жума куни соат 13:00га белгилангани мухлислар эътирозига ҳам сабаб бўлди. Ўзбекистонда аҳолининг асосий қисми Ислом динига эътиқод қилишини ҳисобга олиб, ташкилотчилар учрашув вақтини ўзгартиришлари лозим эди. Мухлислар учун албатта. 

Тақдир туҳфасини қарангки, Туркияга қарши ўйиндаги мағлубиятимизга қарамай бизга жаҳон лигасига чиқиш учун яна имконият тақдим этилди. Россия ва Беларусь мамлакатларининг дисквалификацияси сабаб мағлублар орасида рейтинги нисбатан яхшироқ мамлакат танлаб олиниши маълум бўлди. Буни қарангки, бу айнан Ўзбекистон терма жамоаси экан.

Март ойи охирида ўтказилган қуръада ушбу босқичда Япония терма жамоасига қарши ўйнашимиз аниқ бўлди. Сентябрь ойидаги ушбу ўйинлар мезбонлиги қуръага кўра яна бизга насиб қилди. Демак, 16-18 сентябрь (16-17 ёки 17-18 сентябр) кунлари Ўзбекистонда яна бир теннис байрами ўтказилади. Ушбу ўйин ғолиби келаси йили жаҳон лигасига чиқиш учун плей-офф ўйинларида иштирок этиши мумкин бўлади. 

Ишонамизки, Ўзбекистон теннис федерацияси мутасаддилари меҳмонни фақат музейга ёки коллежга олиб бориш билан чекланиб қолишмаган. Яқин орада ушбу ташриф самараси сифатида яна нуфузли мусобақалар мезбонлиги, теннисчиларимизга бўлган эътиборнинг кучайиши, селекция ривожланиши ва рейтингда юқорилашимизни кузатамиз. Ҳар ҳолда Ўзбекистон иқтидорларининг потенциалини ҳисобга олиб, шунга умид қиламиз. Фақат уларни кўра билиш ва эътибор қаратиш лозим.

Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +4   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг