03 июл 09:58
Янгиликлар
Стол тенниси

Пойтахтимиз мезбонлигидаги стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ниҳоясига етди
26 июнь куни Тошкентда старт олган стол тенниси бўйича U-15 ва U-19 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди.
Мазкур мусобақада қитъамизнинг 22 мамлакатидан 400 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Кеча финал беллашувларидан кейин мусобақа ғолиб ва совриндорлари тақдирланди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти ҳам иштирок этди.
Қайд этиш жоиз, мамлакатимиз стол тенниси оламида илк бор бундай нуфузли турнирга мезбонлик қилди.
Ҳавола :
Манба : Olympic.uz
Фикрлар