UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31Жавоҳир Синдаров FIDE Excellence Awards 2026 ғолиби бўлди 0 13:55Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг барча натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 11:56Мария Тимофеева Портудаги WTA 125 турнири ғолибига айланди 0 10:40Президент Шавкат Мирзиёев шахматчиларни Олимпиададаги ғалаба билан табриклаб, Синдаровга чемпионлик баҳсида омад ёр бўлишини тилади 0 20:23Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 19:11Манба: ФИФА президенти тез орада Тошкентга келади 0 18:48Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё ўйинлари чорак финалида жанг қилади 0 18:12Медаллар рейтинги: Осиё ўйинларининг саккизинчи кунидан кейин ҳам ўрнимизни сақлаб турибмиз 0 18:00Осиё ўйинларининг саккизинчи кунини тўртта медаль билан тугатдик: шулардан иккитаси олтин! 0 17:32"Ўзбекистонга қарши ўйинда гол уриб, жамоамни ғалаба сари етакламоқчиман" - Нвадике Уче 0 16:45Ўзбекистон - 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси чемпиони! 0 16:40Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон сўнгги турда Украинани мағлуб этди ва чемпионликни қўлга киритди 0 14:06Нокаутларга бой ўтган UFC Vegas 121 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 12:37Расман! Маҳмуд Мурадов янги йил олдидан чемпионлик жанги ўтказади 0 11:42Формула-1. Жорж Расселл — Озарбайжон Гран-приси ғолиби! 0

28 июн 08:54
Янгиликлар

Стол тенниси

Халқаро стол тенниси федерацияси билан ҳамкорликни янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинди

Теглар :  Стол тенниси
Хабарингиз бор, шу кунларда пойтахтимиз Тошкент шаҳри 15 ва 19 ёш тоифалари ўртасидаги стол тенниси бўйича Осиё чемпионатига муваффақиятли мезбонлик қилмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақанинг фахрий меҳмонлари — Халқаро стол тенниси федерацияси биринчи вице-президенти, Осиё стол тенниси иттифоқи президенти Ҳалил Ал Моҳаннади, Осиё стол тенниси иттифоқи Бош директори Насиб Ҳассан Ал Факиҳ ҳамда Осиё стол тенниси академияси директори Аҳмед Ал Моҳаннади Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ташриф буюришди.

Меҳмонларни МОҚ раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров самимий кутиб олди. Учрашув давомида мамлакатимизда стол тенниси ривожини янги босқичга олиб чиқиш, ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, маҳаллий мутахассисларнинг малакасини ошириш ва етук мураббийлар ва халқаро тоифадаги ҳакамларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, юртимизда халқаро турнирлар сонини ошириш, терма жамоаларимизга хорижлик мутахассисларни жалб этиш, спортнинг ушбу йўналишини янада оммавийлаштириш каби йўналишларда ҳам фикр алмашилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг