UZ

Сўнгги янгиликлар

15:14Расман: Арман Царукян Топурия - Гэтжи жанги учун захира варианти бўлади 0 14:39Абдусатторов, Синдаров ва бошқалар. Самарқандда ўтказиладиган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси учун таркибларимиз эълон қилинди 0 14:16Бугун тўрт нафар ҳамюртимиз "Ҳумо арена"да ўтказиладиган ACA 203'да жанг қилади 0 13:45Эрон миллий терма жамоанинг ЖЧ-2026'даги хавфсизлигини ФИФА билан муҳокама қилмоқчи 0 13:15Дана Уайт Чимаев ва Стрикленд можаросини Хабиб - Конор қарама-қаршилигига қиёслади 0 12:41Сербия Ташқи ишлар вазири "Олимпия шаҳарчаси"да бокс бўйича Осиё чемпионатини томоша қилди (ФОТО) 0 12:12Чимаев Шон Стриклендга қарши жангда фаолиятидаги энг катта гонорарни олади 0 11:39Кейн ЕЧЛда Роналдунинг рекордини такрорлади 0 11:17Жошуанинг спарринг шериги Аргон Смакичи — Баҳодир Жалолов билан жанг ҳақида гапирди 0 10:40Зоминда ўзбек жанг санъати бўйича мамлакат чемпионати ўтказилди 0 10:12Хотамбек Бойназаров Стрикленд билан жанг олдидан Хамзат Чимаевга ёрдам бериши мумкин эди, аммо... 0 09:39"Реал" Вальверде ва Тчуамени ўртасидаги жанжал бўйича баёнот берди 0 09:18Топурия Иан Гаррининг Махачевга қарши имкониятларини баҳолади 0 08:39Мария Тимофеева Истанбулда чорак финалга йўл олди 0 08:13Дональд Трамп Хабиб Нурмагомедовни мақтади 0

18 сен 09:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Узоқ кутилган трилогияда Канело Головкинни мағлуб этди

Лас-Вегасда катта бокс оқшоми якунига етди.

Ушбу бокс оқшоми Лас-Вегасдаги "T-Mobile" аренасида бўлиб ўтди. Кечанинг марказий жангида қозоғистонлик Геннадий Головкин мексикалик Сауль Альваресга қарши жанг ўтказди. Жанг тўлиқ 12 раунд давом этди ва унда Сауль Альварес очколар эвазига (116:112, 115:113, 115:113) ғалаба қозонди.


Жанг оқшоми доирасида қайд этилган натижалар: 

Жесси Родригес - Исраэль Гонсалес - cуперенгил вазнда WBC камари учун. Ғолиб - очколар эвазига Жесси Родригес.

Али Аҳмедов - Габриэль Росадо. Аҳмедов очколар эвазига ғалаба қозонди.

Остин Уилльямс - Кирон Конвей - ўрта вазнда WBA International камари учун. Жанг ғолиби: 10 раундлик очколар ҳисобига кўра Остин Уилльямс.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ:

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ

---------------------------------------------------------------------------------------------

Канело - Головкин. 12/12. Сўнгги раундда боксчилар очиқ жангга киришиб кетишди. Якунда Канело очколар эвазига ғалаба қозонди.


Канело - Головкин. 10/12. Канело яна фаолликни оширди. 


Канело - Головкин. 8/12. Головкин ҳам ниҳоят аниқ зарбалар бермоқда. Агар "лаки панч" эвазига рақибини ушлаб олмаса, ГГГ ушбу жангни бой беради. 


Канело - Головкин. 6/12. Боксчилар кўп ҳам таваккал қилаётганлари йўқ. Тан олиш керак, бундан ортиғини кутяпмиз. Ҳали қизиғи олдинда деб умид қиламиз. 


Канело - Головкин. 5/12. Сауль Альварес устунлик намойиш этмоқда. 


Канело - Головкин. 2/12. Боксчилар фаоллашишди. Канелода кичик устунлик. 


Канело - Головкин. 1/12. Дастлабки раундда Канело нисбатан фаол ҳаракат қилди. 


ЖАНГ БОШЛАНДИ!


Кечанинг асосий жанги бошланмоқда. Боксчилар шарафига Қозоғистон ва Мексика мадҳиялари, шунингдек мезбон АҚШ мадҳияси янгради. 




Родригес - Гонсалес. 12/12. Сўнгги раунд. Ушбу раундда ҳам Гонсалеснинг кичик бўлса-да устунлиги сезилди. Демак, жанг ғолиби очколар эвазига - Родригес.

Родригес - Гонсалес. 11/12. Геннадий Головкин ва Сауль Альварес жангга сўнгги тайёргарликларни олиб боришмоқда. Мазкур жангда эса иккала боксчи ҳам бирдек очиқ жанг қилишмоқда. ОООО, Родригес ҳозир кучли зарба ўтказиб юборди ва нокдаун ҳолатига тушиб қолди.

Родригес - Гонсалес. 7/12. Боксчилар мана энди очиқ жангга киришишди. 

Родригес - Гонсалес. 3/12. Бу раундда эса Гонсалес зарбалар техникасини кўрсатиб қўйди. Яъни Родригесга қараганда кўпроқ ва аниқроқ зарбалар йўллади у.

Родригес - Гонсалес. 2/12. Бу раундда Родригес бўй утунлигидан фойдаланган ҳолда масофадан жанг қилиб кучли зарбалар йўллай олди. Аммо яққол устунлик йўқ.

Родригес - Гонсалес. 1/12. Боксчилар асосан масофавий жанг ўтказишди.

Родригес - Гонсалес. 1/12. Жангчилар рингга чиқиб келишмоқда.

---------------------------------------------------------------------------------------------


Аҳмедов - Росадо. 10/10. Демак, жанг ғолиби очколар ҳисобига кўра кутилганидек қозоғистонлик АЛИИИИ АҲМЕДООООВ.

Аҳмедов - Росадо. 9/10. Аҳмедов очколар бўйича жангда устунлик қилмоқда. 80-72.

Аҳмедов - Росадо. 6/10. Росадо ҳам аста-секин ҳужумлар сонини кўпайтириб бормоқда. Аввалгидек бир томонлама устунлик йўқ иккала боксчида ҳам. 

Аҳмедов - Росадо. 3/10. Али Аҳмедов бу раундда ҳам устунлик қилди. Ҳозирча у очколар ҳисобига кўра ғолибликка даъво қилса бўлади.

Аҳмедов - Росадо. 2/10. Ён Қўшнимиз Али Аҳмедов ринг маркизини бутунлай ўзиники қилиб олди.

Аҳмедов - Росадо. 1/10. Бектемир Мелиқўзиевни нокаутга учратган бразилиялик Габриэль Росадо ҳамда қозоғистонлик Али Аҳмедов ўртасидаги жанг ҳам старт олмоқда. Дастлабки раундда боксчилар том маънода бир-бирларини ўрганишди. Бирор боксчида яққол устунлик йўқ ҳозирча.

---------------------------------------------------------------------------------------------


Уилльямс - Конвей. 10/10. Бўлди, жанг якунланди. Ғолиб кутилганидек ОСТИН УИЛЛЬЯМС.

Уилльямс - Конвей. 9/10. Уилльямсга фақатгина нокаут етишмаётгандек. Конвей айнан шу йўл билангина жангни ўзиники қилиб кетиши мумкин.

Уилльямс - Конвей. 8/10. 8-раундда Конвей мувозанатни бироз тиклагандек бўлмоқда. Аммо барибир ринг марказини Уилльямс ўзиники қилиб олган.

Уилльямс - Конвей. 7/10. Ҳааа, Уильямсдаги бўй устунлиги ҳозирча ўз сўзини айтмоқда. Ушбу жанг ҳам марказийси сингари ўрта вазнда бўлиб ўтмоқда. Қизиғи, мазкур жанг ҳам чемпионлик камари учун бўлиб ўтмоқда.

Уилльямс - Конвей. 6/10. Жанг 10 раундга мўлжаллланган ва унда ҳозирча кучлар тенг келаётганини кўришимиз мумкин.

---------------------------------------------------------------------------------------------

Бокс оқшомининг асосий кард жанглари старт олди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг