16 дек 14:43
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жошуанинг собиқ мураббийи британиялик билан ишлашнинг қийин томонларини ошкор қилди
Супероғир вазн тоифаси вакили Энтони Жошуанинг собиқ мураббийи Роберт Гарсия британиялик боксчи билан ишлашнинг қийин томонлари ҳақида гапирди.
"Бу мен, Деррик Жеймс ва Виржил Хантер бошқалардан устун эканлигини англатмайди. Муаммо шундаки, Жошуа ўзининг комфорт зонасидан чиқиб, ҳаммасини назоратда ушлашга ҳаракат қилиши ва мураббийнинг айтганини бажариши керак.
Ҳатто унга ноқулай жойда машқ қилиш керак бўлса ҳам. Унинг янги мураббийи ким бўлиши ва ким билан рингга чиқиши муҳим эмас. У икки ёки уч нафар оддий боксчилар билан жанг қилади ва уларнинг фонида ҳар қандай мураббийнинг иши яхши кўринади", - дея Гарсиянинг сўзларини келтиради Daily Mail.
Энтони Жошуа сўнгги жангида украиналик жаҳон чемпиони Александр Усикка мағлуб бўлган эди. Шундан сўнг британиялик боксчи мураббий Роберт Гарсия билан ишлашни тўхтатганди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар