27 авг 12:19
Янгиликлар
Бокс/ММА
МакГрегор: "Жангни эрта якунлашди, мен зарбалардан мувозанатни йўқотганим йўқ"
Конор МакГрегорнинг фикрича Мэйвезерга қарши жангни эрта тугатишди.
"Мен жангни бироз эрта тугатишди деб ўйлайман. Чарчаганимда шундай кўринаман. Лекин, мен танаффус пайтида тикланиб, яна ўзимга келиб оламан. Конда жуда кўп нарса бор эди. Рефери жангни давом эттиришга руҳсат бериши керак эди. Аммо, Мэйвезерга тан бердим.
Бунгача ҳам ютқазганман. Гап шунчаки чарчаб қолишда. Рефери жангни давом эттиришга йўл қўйиб беради деб ўйлагандим. Йиқилмасликка ҳаракат қилдим. Зарбалардан мувозанатни йўқотмадим. Чарчаб қолдим. Ҳушим ўзимда эди", - дейди Конор МакГрегор.
Ҳавола :
Манба : mmafighting.com
Фикрлар