UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

29 апр 06:36
Янгиликлар

Футбол

А серия. “Ювентус” сўнгги дақиқаларда мағлубиятни ғалабага айлантирди

Италия А сериясининг 35-туридан ўрин олган марказий учрашув шубҳасиз Миланда “Интер” ва “Ювентус” ўртасида кечди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида Дуглас Коста “Интер” дарвозасини ишғол этди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Матиас Вечино қизил карточка олиб, мезбонларни қийин аҳволда қолдирди.

Бир киши кам бўлиб ҳаракат қилаётган мезбонлар иккинчи бўлимда икки бор Буффонни доғда қолдиришди. Дастлаб Икарди боши билан дарвозага гол урган бўлса, кейинчалик миланликларни ҳужумидан кейин Бардзальи ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди - 2:1.

Учрашув шу ҳисобда якунланиши кутилаётган бир пайтда меҳмонлар сўнгги дақиқаларда икки бор гол уриб, мағлубиятни ғалабага айлантиришди. Дастлаб Куадрадо ўткир бурчак остида туриб, ғаройиб голга муаллифлик қилган бўлса, кейинги вазиятда жарима майдончасига узатилган тўпни Игуаин боши билан дарвозага аниқ йўллади - 2:3.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг