07 авг 17:49
Янгиликлар
Бокс/ММА
Абдель-Азиз: "Нурмагомедов Топурияни таслим бўлишга мажбур қилади"
Мағлубият нималигини билмай келаётган PFL чемпиони Усман Нурмагомедовнинг менежери Али Абдель-Азиз мижози UFC`даги илк жангини айнан собиқ чемпион Илия Топурияга қарши ўтказиши кераклигига ишонч билдирди.
"Агар Усман UFC`га ўтса, унинг биринчи рақиби айнан Илия Топурия бўлишини истардим. Улар ўртасида аллақачон низо бор. Буни Илиянинг ўзи бошлаган. Сизга очиқ айтаман — Усман Илияни таслим бўлишга мажбур қилади. У уни тор-мор этади ва нокаутга учратади", — дея Абдель-Азизнинг сўзларини келтиради MMA Pros Pick`нинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифаси.

Ҳавола :
Манба : fighttime
Фикрлар