UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Суперлигада мураббийлар "рокировкаси": танаффусдаги кутилган ва кутилмаган тайинловлар 0 18:37Хабиб Нурмагомедов ЖЧ–2026нинг рамзий терма жамоасини тузди. Унда Месси ва Роналду йўқ 0 17:53Асу Алмабаев RAF Лигасидаги илк жанги эълон қилинди 0 17:26Музаффаров ва Холдаров Ереванда илк жангларини ўтказишди 0 16:54Винисиус косметик операция қилдирди 0 16:25Қозоғистонлик Жаҳон чемпиони Жанибек Алимханули бошқа вазнга ўтаётганини эълон қилди 0 15:57Мария Тимофеева Прагада муваффақиятли старт олди 0 15:25Богдан Гусков ва Рамазон Темиров UFC Abu Dhabi турнири олдидан медиа тадбирлардаги иштирокини бошлашди 0 14:49ЖЧ-2026нинг энг яхши футболчиси "Реал"га ўтмоқчи 0 14:13Пара академик эшкак эшувчиларимизнинг кейинги манзили Германия бўлади 0 13:37Ёш сузувчиларимиз қитъа биринчилигида яна олтин ва бронза медаллари билан тақдирланишди 0 13:09Ҳумоюн Тўхтамуродов бразилиялик спортчи билан жанг қилади (ПОСТЕР) 0 12:42ФИФА ЖЧ-2026'да қанча даромад топди? 0 12:05Оливейра Махачевга маслаҳат берди 0 11:38Таэквондочиларимиз Жанубий Кореядаги халқаро турнирни 3 та медаль билан бошлашди 0

31 окт 09:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Абдуғофуров WBC камарини ҳимоя қилади, жанг санаси ва рақиб маълум ФОТО

Профессионал боксда мағлубият нималигини билмай келаётган ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуров навбатдаги жангини ўтказади.

Енгилмас боксчимиз 18 ноябрь куни Филиппиннинг Пасай Сити шаҳарчасида ўзига тегишли бўлган WBC Silver чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Азизбекнинг 12 раундга мўлжалланган чемпионлик ҳимоя жангидаги рақиби хитойлик Вужати Нуерланг бўлади. 

Маълумот учун, Азизбек Абдуғофуров профессионал боксдаги фаолияти давомида 11та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Тўртта жангда рақибларини муддатидан аввал нокаутга учратган. 

Чемпионлик камарини шу йилнинг 5 май куни Тошкентда ўтган профессионал бокс кечасида россиялик машҳур боксчи Дмитрий Чудиновни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратгач қўлга киритган эди.  

Абдуғофуровнинг 18 ноябрь кунги рақиби 22 ёшли Нуерланг эса проф боксдаги фаолитини 2015 йилда бошлаган. Дебюь жангида мағлубиятга учраган. Лекин кейин ўтказган 11та жангида рақибларидан устун келган. Тўққизта жангда рақибларини нокаутга учратган.  

Рейтинг:    

Фикрлар

   
31 окт 09:55:57
Dilshot Solihov
Omad aziz shu jangda yutsen WBC reytinga 10 talika kirasan.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг