05 авг 18:23
Янгиликлар
Бокс/ММА
Аброр Турсунпўлатов: "Ковалёв фаолиятини якунлаши керак"
Ўзбекистонлик мураббий, бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони россиялик Сергей Ковалёвнинг устози Аброр Турсунпўлатов боксчининг Альваресга қарши жангидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Реванш бўлмайди. Сергей боксни ташлаши лозим. Энди унинг соғлиғи тўғри келмайди. Агар у ғалаба қозонганида ҳам мен унга фаолиятини якунлашини маслаҳат берардим", - деди Турсунпўлатов.
Эслатиб ўтамиз, Ковалёв бугун колумбиялик Элейдер Альваресга қарши жангнинг еттинчи раундида нокаутга учради ва WBO чемпионлик камарини бой бериб қўйди.
Ҳавола :
Манба : Matchtv.ru
Фикрлар