UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

14 апр 13:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Адесаньянинг мураббийи: "Биз Чимаев билан жангга қарши эмасмиз, лекин ҳозир бу кулгили"

Ўрта вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Исраэль Адесаньянинг мураббийи Юджин Бэйрман Хамзат Чимаев билан билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.

“Хамзат ўрта вазн тоифасида жанг қилганми? Биз бундай бемаъни қарорлар қабул қила олмаймиз. Бу спортдаги энг нуфузли унвондир. Тушундим, бизнес баъзида шундай вазиятларни келтириб чиқаради, лекин сиз Хамзатга унвон учун жанг бермоқчимисиз? Бу ташкилотни, спортни ва Андерсон Сильва, Жорж Сен-Пьер, Биспинг ютуқларини қадрсизлантиради.

Хамзат нима қилиши керак? Уч йигит билан жанг қилсин. Мен Чимаев билан жангга қарши эмасман, бу ажойиб жанг бўларди. Катта ном ва жиддий синов. У аралаш яккакурашларга мослаштирилган юқори тоифадаги курашга эга. Аммо мен UFC обрўсига қайғураман, энди бу кулгили", - деди мураббий Submission Radio'га берган интервьюсида.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
14 апр 23:27:13
CHELSEA2211
Zoʻr gapiribdi...
   
14 апр 15:04:08
Boks
Toppa tori bu hali birontayam mashhurro raqibni yutmadi oz vaznidan qochib bitta tepaga kotarlivoldi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг