UZ

Сўнгги янгиликлар

22:05Аичи-Нагоя. Замонавий бешкурашчиларимиз Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлашди 0 21:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Олтита терма жамоамиз ҳам мусобақани ғалаба билан бошлади 0 19:02Макгрегор Холлоуэйга қарши жангдаги мағлубиятдан норози 0 18:24"Насаф"нинг Осиё Чемпионлар Лигаси 2 мусобақаси 1-туридаги рақиби ҳақида 0 17:45Акбар Абдуллаев ва яна 3 нафар спортчи DWCS турниридан кейин UFC билан шартнома имзолади 0 17:12Сув полочи қизларимизнинг Осиё ўйинларида қатнашадиган таркиби эълон қилинди 0 16:30Царукян тасдиқлади: UFC юлдузи Руффига қарши жангда унинг бурчагида бўлади 0 15:46Ямаль ўзини Месси, Роналду ва Марадона билан солиштирди 0 15:02Аичи-Нагоя-2026: спорт гимнастикаси бўйича эркаклар жамоамиз таркиби эълон қилинди 0 14:26Дана Уайт UFC 331 турнири учун янги бонусни эълон қилди 0 14:07"Агар унга ютқазсам, ҳаммаси нарсамни йўқотаман" - Арман Царукян 0 13:41Расман! Лазизхон Ўзбековга Холмурод Нурматовдан реванш олиш имкони берилди (ПОСТЕР) 0 13:15"Насаф" бугун ОЧЛ 2 мусобақасида ўз юришини бошлайди 0 12:442,5 млн доллар! Ҳатто ютқазган шахматчи ҳам миллионерга айланади 0 12:13Майкл Пейж: "Доғистонликлар зерикарли жанг кўрсатишади, лекин UFC`да қолишмоқда" 0

07 авг 13:08
Янгиликлар

Футбол

Африка футбол конфедерацияси ЖЧ ҳуқуқларини сотиш жанжали фонида ФИФАни қўллаб-қувватлади

Африка футбол конфедерацияси (КАФ) ФИФА жаҳон чемпионати ҳуқуқларининг бир қисмини сотиш режалари учун кечирим сўраган баёнотидан сўнг ФИФА президенти Жанни Инфантино ва ташкилот бош котиби Маттиас Графстрёмни қўллаб-қувватлади.

"КАФ ФИФА президенти Жанни Инфантино ва бош котиб Маттиас Графстрёмнинг қўшма баёнотини олқишлайди ва тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Биз Африка футболи дунёдаги энг яхшилар қаторидан ўрин олиши учун ишлашни давом эттирамиз, шунингдек, корпоратив бошқарув, шаффофлик ва аудитнинг глобал стандартларига содиқлигимизни тасдиқлаймиз.

Биз учун, Африкада, тўғри бошқарув, қонуний процедуралар ва шаффофлик принципларига риоя қилиш муҳим аҳамиятга эга ва муҳокама қилинмайди. Биз ҳукуматларимиз, бизнес ва бошқа ташкилотлардан айнан шундай хулқ-атворни кутамиз. КАФ ҳам худди шундай стандартларга риоя қилишга мажбур…

Биз бошқарув, процедураларнинг қонунийлиги ва шаффофлик соҳасидаги энг яхши жаҳон амалиётларини ҳимоя қилиш ва уларга риоя этиш, шунингдек, бутун дунёда футболни ривожлантиришга кўмаклашиш учун ФИФА, унинг миллий ассоциациялари, бошқа футбол конфедерациялари ва барча манфаатдор томонлар билан яқиндан ҳамкорлик қилишни давом эттирмоқчимиз", – дейилади КАФ президенти Патрис Мотсепе баёнотида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг