06 окт 10:32
Янгиликлар
Теннис
Афсонавий Беккер 60 млн евролик қарзини тўлаш учун совринларини сотяпти
Германиялик собиқ теннисчининг айни пайтдаги қарзи 60 миллион еврога етган.
Қарзларини ёпиш учун эса у ўзи қўлга киритган совринларини сотишга қарор қилди. Шу жумладан, “Уимболдон” турниридаги бош мукофотини ҳам сотиб юбормоқчи.
Бундан ташқари, Беккер элита тоифасидаги соатлар коллекциясини ҳам сотишни режалаштирган. Frankfurter Allgemeine Zeitung нашрининг хабарига кўра, Беккернинг сармоядорлардан умумий қарзи 61 миллион еврони ташкил қилади.
Борис қарзини бериши керак бўлган рўйхатдан жами 14 киши жой олган. Шунингдек, бошқа ташкилотлар ҳам бор. Беккернинг энг катта қарзи 37 миллион еврони ташкил этади. У шунча суммани Германия-швейцариялик тадбиркор Ганс-Дитер Клевенга тўлаб бериши шарт.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар