UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

25 май 09:14
Янгиликлар

Тадбирлар

Аҳмаджонов Республика олимпия захиралари коллежидаги шароитлар билан танишди

Хабарингиз бор, бундан икки ҳафта олдин Республика олимпия захиралари спорт коллежига янги раҳбар тайинланганди.

РОЗКнинг янги директори Мирсардор Алимов олдига бир қатор вазифалар белгиланиб, уларни қисқа муддатда бартараф этиш вазифаси юклатилганди. Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ўзгаришлар билан танишиш мақсадида коллежда бўлди. 

МОҚ раҳбари у ерда спортчилар учун яратилган шароитлар, уларнинг овқатланиш рациони, ётоқхонаси, спорт иншоотлари, машғулотлар майдони, махсус отхона аҳволини кўздан кечирди. Янги бино ва иншоотларни лойиҳалаш ишлари бўйича керакли кўрсатмаларни берди.

“Республика олимпия захиралари коллежи ўз номига монанд юртимиз спортига бўлажак Олимпия ва Осиё чемпионларини тарбиялаб бериши керак. Бу масканда фақатгина мамлакатимизнинг энг иқтидорли ёшлари таҳсил олишлари, жисмоний ва техник имкониятларини тоблаб боришлари лозим. Давлатимиз Олимпия захиралари коллежларининг самарали ишлаши учун миллиардлаб маблағ ажратмоқда. Шундай экан, ушбу маблағларнинг мақсадли сарфланишини жиддий назоратга олиш керак.

Биз ҳар бир жиҳатни эътиборга олишимиз зарур. Талаба-спортчиларнинг овқатланиш рационидан тортиб, машғулотларда оладиган юкламасига қадар қатъий назоратда бўлиши керак. Бу ерда бизнинг бўлажак чемпионлар камолга етади. Уларга барча керакли шароитларни яратиб бериш йўлида Миллий олимпия қўмитаси ҳар қандай ёрдамга тайёр” – деди Умид Аҳмаджонов коллеждаги шароитлар билан танишар экан.

Ташриф давомида МОҚ раҳбари шунингдек камондан ўқ отиш спорт тури бўйича таҳсил олаётган ёшлар билан суҳбатлашди, камчилик ҳамда муаммолари билан қизиқди ва ўша ернинг ўзида имкониятларини синовдан ўтказиб кўрди.

Миллий олимпия қўмитаси юритаётган сиёсат, олиб бораётган ислоҳотларга кўра юртимиздаги Олимпия захиралари коллежлари терма жамоаларимиз учун асосий база сифатида хизмат қилиши керак. Республика олимпия захиралари коллежи эса улар орасида чин маънода байроқдор бўлиши лозим.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг