19 авг 10:55
Янгиликлар
Бокс/ММА, Токио-2020
AIBA етти нафар ҳакамни Рио Олимпиадасидан четлатди
Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA) бир гуруҳ ҳакамларни жанг натижасига таъсир ўтказгани учун Рио Олимпиадасидан четлатди.
Бу қора рўйхатдан етти нафар ҳакам – Владислав Малишев (Россия), Мик Бэйси (Буюк Британия), Хейра Сиди Якуб (Жазоир), Майкл Галлахер (Ирландия), Мариуш Горний (Польша), Херардо Погги (Аргентина) ва Раҳимжон Рисбоев (Қозоғистон) жой олган.
Маълумот учун, Хейра Якуб ва Мариуш Горний россиялик боксчи Владимир Никитиннинг ирландиялик Майкл Конланга қарши ўтказган жангида ҳакамлик қилган ва Никитиннинг фойдасига қарор қабул қилишганди. Бу эса кескин эътирозларга сабаб бўлган эди.
Шунингдек, Хейра Якуб Майкл Галлахер ва Херардо Поггилар билан бирга россиялик Евгений Тишенко ҳамда қозоғистонлик Василий Левит жангида ҳам ҳакамлик қилганди. Ўша жангда Тишенко фойдасига қарор чиқарилганди.
Ҳавола :
Фикрлар