10 мар 17:39
Янгиликлар
Футбол

"Ал Дуҳаил" Тошкентга келишдан олдин Қатар чемпионига айланди
Қатар Юлдузлар лигасида 20-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
"Локомотив"нинг ОЧЛдаги рақиби "Ал Дуҳаил" клуби сафарда "Ал Харайтиат"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва чемпионат тугашига икки тур қолганида муддатдан аввал Қатар чемпиони бўлди.
Бунга иккинчи ўриндаги "Ал Садд"нинг сафарда "Умм Салал"га ютқазиб қўйгани (1:2) ҳам сабаб бўлди. "Ал Дуҳаил" душанба, 12 март куни Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлади.
Маълумот учун, "Ал Дуҳаил" клуби ўтган мавсум "Ал Жайиш" ва "Лаҳвия" клубларининг бирлашувдан сўнг тузилган.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар