23 окт 13:13
Янгиликлар
Футбол
"Ал Ҳуссеин" - "Насаф" ўйинини ҳиндистонлик ҳакамлар бошқаради
ОЧЛ 2 3-туридан ўрин олган "Ал Ҳуссеин" — "Насаф" учрашувида Банержеэ Пранжал ҳакамлик қилади.
Унга қанотларда Саркар Асит Кумар ва Самар Пал ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида Кристал Жон ишлайди. Ҳакамларнинг барчаси Ҳиндистондан. Ҳакамлар ишини Муҳаммад Басел Алҳажжар (Сурия) назорат қилади. Учрашув комиссари этиб Гованд Абдулҳолиқ Масоод (Ироқ) тайинланган.

Ҳавола :
Фикрлар