UZ

Сўнгги янгиликлар

17:41Фурқатбек Ёқубов: "Ҳар бир Лигага ном ва чемпион керак" 0 17:12"Манчестер Сити" ва АПЛнинг яна икки клуби Баэнани кузатмоқда 0 16:45Мирафзал Ахтамов Нурсултон Рўзибоевнинг Майкл Пейжга қарши жангига тахмин билдирди 0 16:02Энди Руис икки йиллик танаффусдан кейинги илк жангда мағлуб бўлди 0 15:30Жавоҳир Умматалиев яна Дюбуа билан бир кардда жанг қилади. Сана ва манзил аниқ 0 14:54EЧЛнинг асосий даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Амалдаги чемпион ТОП-3 да эмас! 0 14:27"Буни қилманг!". Соболенко Раҳимова билан баҳсдан кейин мухлисларни наша чекишни тўхтатишга чақирди 0 14:10Асадхўжа Мўйдинхўжаев навбатдаги жангини ҳам Британияда ўтказади. Жанг санаси маълум (ПОСТЕР) 0 13:35Имавов Шон Стриклендга қарши чемпионлик жангини тасдиқлади 0 13:04"Манчестер Сити"нинг август ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди 0 12:32Дана Уайт Царукян - Руффи жанги мақоми ҳақида: "Арман жуда кўп гапириб юборяпти" 0 12:0117 ёшли учинчи ракеткамиз Куршумлия-Баня турнирида 1/2 финалга чиқди 0 11:32Алжамайн Стерлинг Нурмагомедовнинг мағлубиятида UFC`ни айблади 0 10:53Sofascore. Шомуродов энг зўри. Файзуллаев эса... 0 10:24Хамзат Чимаев Ислам Махачевнинг жангига баҳо берди 0

05 окт 13:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Албатта ўқинг! Нурмагомедов vs Макгрегор. Кимнинг имконияти юқори? (сўровноманинг давоми)

Теглар :  UFCКонорХабиб
Курраи заминимизда спортга бефарқ бўлмаган инсон борки, барчаси 6 октябрь (бизнинг вақт билан 7 октябрь тонгига тўғри келади) куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC доирасидаги Хабиб Нурмагоммедов ва Конор Макгрегор ўртасидаги “Аср жанги”ни орзиқиб кутяпти.

Дарҳақиқат, бу жангнинг ғолибини аввалдан башорат қилиш жуда ҳам қийин ёхуд ким кучли эканлиги борасида фикр билдириш! Биз юртимиздаги кўзга кўринган спорт журналистлари, спортчи ва мураббийлар, санъат аҳли вакилларининг фикр ва мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола этишни давом эттирамиз. 


Сардор Тошхўжаев – Миллий Олимпия Қўмитаси Шарқ яккакураши ва жанг санъати департементи мутасаддиси

- Аввало, ким ғалаба қозонади, бу Яратганнинг ўзига аён. Шахсан мен Хабиб Нурмагомедовнинг ғалабасини тахмин қиляпман. Сабаби, Хабиб ҳали ёш, мағлубиятга учрамаган. Қолаверса, унинг муваффақиятлари олдинда. Конор Макрегор эса, мағлубият аламини тотиб кўрган. Фаолиятида нокаутга учраган ҳолатлари ҳам бўлган. Тўғри, бу фактлар нисбий тушунча холос. Бироқ, ушбу омиллар ҳам қайсидаир маънода Хабибнинг устунлик томонларидан бири, деб ўйлайман. Яна бир ҳолатни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, ирландиялик спортчи кўпроқ “шоу” лар билан овора бўлди. Бундай даражадаги спортчи жисмоний ҳолатини ушлаб туриш учун кўпроқ ўз иши билан машғул бўлиши керак, назаримда.   

Қудратилло Абдуқаҳҳоров - WBC silver камари соҳиби

- Бу жангни жуда узоқ кутдик. Албатта, Хабиб Нурмагомедовга мухлислик қиламан. Унинг ғалаба қозонишига ишонаман. Олға, Хабиб!

Ғайрат Усмонов - хонанда

- Имкониятлар 50/50! Бу спорт турини кузатиб бораман ва ҳар иккисининг жанг олиб бориш услублари ёқади. Албатта, Хабиб Нурмагомедовга ишқибозлик қиламан. Лекин Конор Макгрегорда тажриба юқорироқ, деб ўйлайман. Конорга тажриба асқотиши мумкин.

Азизбек Абуғофуров - WBC silver камари соҳиби

- Тўғриси, бокс бўлганида ишонч билан ким ютишини айтишим мумкин эди. Шундай бўлсада, Хабибни қўллаб-қувватлайман ва унинг ғалаба қозонишини хоҳлардим.

Аҳмаджон ЭШМАТОВ ёзиб олди, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг