UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28Роландо Ромеро ўз камарини Теофимо Лопесдан ҳимоя қилади 0 16:55Нурсултон Рўзибоев Рамзан Қодиров совға қилган қимматбаҳо автомобилни қабул қилиб олди (ФОТО) 0 16:22"Ҳусанов "Ланс"га учаётганида: "Мени Россияга сотишади деб ўйлагандим", – дея тан олган эди" 0 15:56Хорхе Масвидаль: "Холлоуэйнинг ғалабасига уйимни тикаман" 0 15:30Махачев Россиянинг ММА рейтингидаги етакчилигига муносабат билдирди 0 14:58Конор Макгрегор: "Ҳозир фаолиятимнинг энг юқори чўққисидаман, Холлоуэйни нокаут қиламан" 0 14:34Возинья Лионель Месси билан бир жамоада бўлиши мумкин — Marca 0 14:11"Ferrari" ва "Honda Civic". UFC жангчиси Макгрегор — Холлоуэй жанги ҳақида фикр билдирди 0 13:45Хабиб Аргентина терма жамоаси ҳақида: "Улар менга ёқмайди, лекин..." 0 13:20Умар Кремлёв: "ХОҚда бошқа чора қолмаганди" 0 12:52ЖЧ-2026`да яна бир рекорд қайд этилди 0 12:28Шанхайдаги UFC Fight Night 286 турнирининг иккинчи муҳим жанги эълон қилинди 0 11:57Макгрегор UFC 329 жанги учун янги номдаги шортиларни қабул қилиб олди + ФОТО 0 11:30Нурмагомедовнинг Шанхайдаги жанги расман эълон қилинди + ПОСТЕР 0 10:56"Улар Мессининг чиқиб кетишини хоҳлашмаяпти". Миср мураббийи ФИФАни айблади 0

06 окт 11:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Албатта ўқинг! Хабиб vs Конор. Кимнинг имконияти юқори? (сўровнома-4)

Теглар :  КонорХабибUFC
Бизнинг вақт билан эртага, 7 октябрь куни тонгда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида аралаш қоидалар бўйича UFC 229 турнири бўлиб ўтади.

Оқшомнинг марказий баҳси “Аср жанги” номини олган бўлиб, унда UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов икки вазнда собиқ жаҳон чемпиони Конор Макгрегорга қарши октагонга кўтарилади. 

Ўз ўрнида биз юртимиздаги кўзга кўринган спорт журналистлари, спортчи ва мураббийлар, санъат аҳли вакилларининг фикр ва мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола этишни давом эттирамиз. 

Ферузбек Йўлдошев – боксчи

- Фикримча, Хабиб Нурмагомедов ғалаба қозонади. Унинг имкониятини юқорироқ баҳолаган бўлардим.

Қувончбек Тайганбоев – собиқ боксчи

- Конор жуда жиддий рақиб, лекин Хабибнинг ғалаба қозонишини истайман. Эртанги жангда Нурмагомедовга мухлислик қиламан.

Рашид Жалолов - бодибилдинг бўйича мураббий

- Мен учун ҳар иккиси ҳам ажойиб спортчилар. Лекин Хабиб Нурмагомедов қардош халқ вакили саналади. Қолаверса, биз каби ислом динига эътиқод қилади. Шу омиллар Хабибга бўлган мухлислигимнинг асосий сабабларидир. Ким ғалаба қозонади, очиғи билмайман. Лекин ғолиб Хабиб Нурмагомедов бўлишини истардим.

Зиёйиддин Тайганбоев – Ҳасанбой Дўсматовнинг мураббийи

- Энди бу – спорт! Ҳар иккиси ҳам ғалаба қозониши мумкин. Лекин Конорнинг Флойд Мейвезер билан жангини кузатиб, унинг чидамлилиги юқори даражада эканлигига амин бўлгандим. Қолаверса, оёқ-қўлининг тезкорлиги ҳам мухим роль ўйнайди. Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, Макгрегор чидамлилиги билан бу жангни ютса керак.

Саидолимхон Турдибоев – журналист

- Ҳамма қатори мен ҳам 7 октябрь тонгини орзиқиб кутяпман. “Аср жанги” дея эътироф этилмоқда. Дархақиқат, менинг наздимда ҳам шундай. Чунки, бу жанг жуда узоқ кутилди. Икки етакчи, ажойиб жангчилар. Хабарингиз бор, Флойд Мейвезер билан жангидан сўнг, Конор Тони Фергюссон билан жанг ўтказишни хоҳламади ва UFC ундан чемпионлик мақомини олиб қўйди. Демоқчиманки, Конор аламзада кайфиятда ва у чемпионликка лойиқ эканлигини исботлашга уринади. Тезкорлик борасида ҳам ирландиялик жангчи Хабибдан устунроқ. Хабиб ҳам бу жанга жиддий хозирлик кўргани сир эмас. Бу спортчи ўзининг маълум бир манзилига эга, гўёки қўлида харитаси бордек. Ўз йўлида қоқилмай мақсади сари олға бормоқда. Бирин- кетин рақибларини мағлуб этиб, шу даражага чиқди ва амалдаги чемпион! Амалдаги чемпион ва собиқ чемпион ўртасида ажойиб бахс бўлади. Тахминим, жанг икки раунд давом этади. Биринчи раундда бир-бирини ўрганиб, якуний нуқтани иккинчи раундда қўйишади. Шахсан менга Хабиб Нурмагомедов ишончлироқ кўринмоқда. 

Азамат Нуфтиллаев – ММА жангчиси

- Ҳар иккиси UFC тарихидаги энг кучли спортчилар десам янглишмаган бўламан. Конор иккита вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритган. Хабибда ҳам ушбу камар бор. Конор учун имконият фақат биринчи раунд. Агар илк раундда юта олмаса, қолган раундларда Хабиб “партер”га кириб, оғриқли усулларни қўллаб, Конорга хеч қандай имконият қолдирмайди. Жангда Хабиб ютади деб ўйлайман.

Ҳусниддин Пўлатов – WBA Asia камари соҳиби

- Конор Макрегорда имконият юқорироқ. У руҳий томонлама, тезкорлик борасида ҳам Хабибдан устун. Қўл ва оёқдаги устунлиги ҳам Конорнинг ушбу жангда ғалаба қозониши учун асосий сабаблардан бири бўлади.

Аҳмаджон ЭШМАТОВ ёзиб олди, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг